Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Ферузахон Имомали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим ташкилотлари талабаларининг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1 PhD /Ped3070. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори профессор, Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот Жиззах давлат педагогика университети,
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларининг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг педагогик касбий компетентлиги рефлексив муносабатлар натижадорлиги, ахборот-конструктив технологиялар ҳамда мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик инфратузилмасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари субъект-субъект муносабатларига интеграллашган ҳаракатлар мажмуаи билан ижодий рефлексивлик ҳамда педагогик жараёнларнинг адаптивлигига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг педагогик касбий компетентлиги ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш индикаторларидан иборат алгоритмик босқични самарали мулоқот жараёнлари билан функционал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг педагогик касбий компетентлиги ўз-ўзини ривожлантириш, малака ва маҳоратини такомиллаштириш ҳамда истиқболли дидактик вазифаларга мос амалий ҳаракатларни ташкил этишга доир педагогик релаксацияни юзага келтириш асосида такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг педагогик касбий компетентлиги рефлексив муносабатлар натижадорлиги, ахборот-конструктив технологиялар ҳамда мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик инфратузилмасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик касбий компетентлик ва креативлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли буйруғи асосида берилган 106-253 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг индивидуал ёндашув асосида педагогик касбий компетентлигини ривожлантириш жараёнининг педагогик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;     
талабаларнинг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари субъект-субъект муносабатларига интеграллашган ҳаракатлар тизими билан рефлексивликни педагогик жараёнларнинг адаптивлигига мослаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик касбий компетентлик ва креативлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106 сонли буйруғи асосида берилган 106-253 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришда cюжетли-ролли ўйинларнинг дидактик жиҳатларини ривожлантириш имконини оширилган;
талабаларнинг педагогик касбий компетентлиги интегратив ёндашув, ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш индикаторларидан иборат алгоритмик босқични самарали мулоқот жараёнлари билан интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика унивеситетининг  2022 йил 23 майдаги 02-07-1397/04-сон далолатномаси). Натижада синтетик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларнинг педагогик касбий компетентлиги ўз-ўзини ривожлантириш, малака ва маҳоратини такомиллаштириш ҳамда истиқболли дидактик вазифаларга мос амалий ҳаракатларни ташкил этишга доир педагогик релаксацияни юзага келтириш асосида  такомиллаштиришга оид маълумотлар “Педагогик касбий компетелик ва креативлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-253-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish