Sayt test rejimida ishlamoqda

Хонқулов Шавкатжон Хурсаналиевичичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсидаги ижтимоий маданий жараёнларда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг роли», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tar549.
Илмий раҳбар: Ражабов Қахрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети. PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёр Махмуджонович, тарих фанлари доктори; Тайронов Ёқубжон Рафиқович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий универсиети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг Фарғона водийсидаги ижтимоий-маданий жараёнлардаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳамзанинг шахсий архиви фондларида сақланаётган ҳужжатлар асосида совет ҳокимияти йилларида нашр этилган адабиётларда шоирнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ айрим саналар, шахс номлари, шунингдек, ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлари акс этган шеър ва мақолалари киритилмагани ҳамда нашрга тайёрлашда матний хатоликларга йўл қўйилгани аниқланган;
Ҳамза ўзининг шеър, мақола ва асарларида ўлка ижтимоий-маданий жараёнлардаги зиддиятларнинг ижобий, салбий хусусиятларини намоён этиш, тарихий шахс сиймоси, унинг характери, дунёқараши, турмуш тарзи, маърифий қарашларини талқин этиш орқали даврнинг турли босқичларида содир бўлган муҳитни тасвирлашда фойдаланилганлиги далилланган; 
совет ҳокимияти йилларида Ҳамзанинг таниқли жадид зиёлилари билан бадиий, илмий, публицистик ва шахсий ёзишмаларига оид янги маълумотлар, жумладан, юрт озодлигига ундовчи, хотин-қизлар ва ёшларни илм олишга чорловчи шеърлари мафкуравий таъқиб туфайли унинг фаолияти билан боғлиқ адабиётларда акс этмаганлиги исботланган;
шоирнинг халқ оғзаки ижодига бўлган муносабати, қизиқиши, анъанавий халқ қўшиқларини тўплаш, саралаш ва тарғиб қилиш, куйлар яратиш ва уларни маромига етказиб ижро этиш борасида фаолияти, Ҳамзанинг илк бор жадид шеъриятига ҳажвий қўшиқ жанрини олиб кирганлиги ҳамда унинг дастлабки ўзбек операси намунасини яратган шоир ва композитор эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсидаги ижтимоий маданий жараёнларда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ролини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ҳамзанинг шахсий архиви фондларида сақланаётган ҳужжатлар асосида совет ҳокимияти йилларида нашр этилган адабиётларда шоирнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ айрим саналар, шахс номлари, шунингдек, ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлари акс этган шеър ва мақолалари киритилмагани ҳамда нашрга тайёрлашда матний хатоликларга йўл қўйилгани, унинг шеър, мақола ва асарларида ўлка ижтимоий-маданий жараёнлардаги зиддиятларнинг ижобий, салбий хусусиятларини намоён этиш, тарихий шахс сиймоси, унинг характери, дунёқараши, турмуш тарзи, маърифий қарашларини талқин этиш орқали даврнинг турли босқичларида мавжуд муҳитни тасвирлашда фойдаланилганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясини «Ўзбекистон совет тоталитар тузуми даврида» бўлимини янги материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 24 мартдаги 3/1255-66-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей фондини бойитишга, ташриф буюрувчиларнинг бу борадаги билимлари ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилган;
совет ҳокимияти йилларида Ҳамзанинг таниқли жадид зиёлилари билан бадиий, илмий, публицистик ва шахсий ёзишмаларига оид янги маълумотлар, жумладан, юрт озодлигига ундовчи, хотин-қизлар ва ёшларни илм олишга чорловчи шеърлари мафкуравий таъқиб туфайли унинг фаолияти билан боғлиқ адабиётларда акс этмагани, шоирнинг халқ оғзаки ижодига бўлган муносабати, қизиқиши, анъанавий халқ қўшиқларини тўплаш, саралаш ва тарғиб қилиш, куйлар яратиш ва уларни маромига етказиб ижро этиш борасида фаолияти, Ҳамзанинг илк бор жадид шеъриятига ҳажвий қўшиқ жанрини олиб кирганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» ДУКнинг 2022 йил 17 мартдаги 06-31-610-сон маълумотномаси). Илмий натижалар телетомошабинларга Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг Фарғона водийсидаги ижтимоий-маданий жараёнлардаги роли ҳақида холис билимларини етказиб берилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish