Sayt test rejimida ishlamoqda

Гелдиев Юсуф Аллаяровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модификацияланган силикагель ёрдамида углерод (IV) оксид сорбциясининг кинетикаси ва унинг миқдорини газлар аралашмасидан сорбцион-спектроскопик усулда аниқлаш», 02.00.02 – Аналитик кимё, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/К529.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Умбаров Ибрагим Аманович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.04.2022.К.78.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Давронбек Жуманазарович, кимё фанлари доктори, профессор; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган силикагеллар асосида олинган сорбентлар ёрдамида углерод (IV)-оксид сорбциясининг кинетикаси ва уни газлар аралашмаси таркибидан миқдорий аниқлашнинг сорбцион-спектроскопик усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
силикагелни моноэтаноламин, диэтаноламин, 2-гидроксиэтилкарбамат ва меламинформальдегид смола билан модификациялаш асосида янги, юқори смарали СМФ, СДЭА, СДЕК, СМЭА маркали газ сорбентлари олинган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган СМФ, СДЭА, СДЕК, СМЭА газ сорбентларининг углерод (IV)-оксидга нисбатан сорбция сиғими 5.3 дан 9.8 ммоль/г гача ортиб бориши аниқланган;
олинган сорбентларда 30ºC ҳароратда углерод (IV)-оксид сорбцияси тезлиги СДЕК, СМЭА, СДЭА, СМФ сорбентлари қаторида ортиб бориши аниқланган; 
олинган сорбентлар асосида атмосфера газлари таркибидан углерод (IV)-оксид миқдорини аниқлашнинг нисбий стандарт четланиши 0.066 бўлган сорбцион-спектроскопик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Модификацияланган силикагель асосида углерод (IV)-оксид сорбцияси ва газлар аралашмасидан унинг миқдориниа сорбцион-спектроскопик усулда аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олинган янги модификацияланган силикагель сорбентлари “Олмалиқ КМК” АЖ корхонасида чиқинди газларни тозалашда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2022 йил 30 октябрдаги 03-17-5/190-сон маълумотномаси). Натижада, газлар аралашмасини кислотали газлардан самарали тозалашга имкон берган;
олинган сорбентлар ёрдамида углерод (IV)-оксидни сорбцион-спектроскопик аниқлашнинг ишлаб чиқилган усули “Олмалиқ КМК” АЖ корхонасида чиқинди газлар таркибидаги углерод (IV)-оксид миқдорини аниқлаш учун қўлланилган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2022 йил 30 октябрдаги 03-17-5/190 сонли маълумотномаси). Натижада, чиқинди газлар таркибидаги углерод (IV)-оксиднинг миқдори 0,001 дан 5 ҳажмий фоизгача бўлганда 0,1% нисбий хатолик билан аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish