Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимова Фарангис Абдуваитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Илк болалик даврида кариеснинг ривожланиш хавф омилларини ўрганиш ва профилактика усулларини ишлаб чиқиш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1223.
Илмий раҳбар: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Кузьмина Ирина Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Виттен/Хердекке университети (Германия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: илк болалик давридаги болалар орасида кариеснинг хавфи ва унинг юзага келиш динамикасини ўрганиш асосида кариес профилактикаси усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида истиқомат қилувчи илк болалик давридаги болаларда кариесни келтириб чиқарувчи хавф омиллари (оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилмаслик, шакар истеъмолининг частотаси, фторли пасталар ва фторли препаратлардан фойдаланмаслик, инфекцион омиллар) таҳлил қилинган; 
илк болалик давридаги болаларда тишларнинг кариес резистентлигини ошириш мақсадида фторли тиш пасталари ва фторлакдан фойдаланиш билан бир қаторда ота-оналарнинг болаларда оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилишлари орқали тиш карашларининг кариесогенлик даражасини пасайишига эришиш мумкинлиги Cariview технологияси ёрдамида исботланган;
илк болалик давридаги болаларда оғиз бўшлиғи гигиенасини амалга ошириш бўйича ота-оналарга тушунтирилган ва амалиётда қўллаш учун тавсия қилинадиган (“анъанавий” усул-жағ модели ва тиш чўткасидан фойдаланиб, Qscan plus аппарати ва «Toothbrush tail» ақлли тиш чўткасини қўллаб ёки қўлламасдан бажарилган) усулларни солиштириш асосида энг самарали усул аниқланган;
илк болалик давридаги болалар орасида кариесни юзага келтирувчи хавф омилларини аниқлаш ва бирламчи профилактика ўтказиш мақсадида Caries management компьютер дастури яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илк болалик даврида кариеснинг ривожланиш хавф омилларини ўрганиш ва профилактика усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
илк болалик даврида кариеснинг ривожланиш хавф омилларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Эффективность использования технологии количественной светоиндуцированной флуоресценции (QLF) для определения уровня гигиены полости рта” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 октябрдаги 8н-р /869-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияномани жорий қилиш болаларда кариесни эрта ташхислаш имконини берган;
илк болалик даврида кариеснинг профилактика усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида “Современные методы и средства профилактики раннего кариеса у детей” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 октябрдаги 8н-р/868-сон маълумотномаси.) Мазкур услубий тавсияномани жорий қилиш болаларнинг оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини яхшиланишига олиб келган.
болаларда кариесни эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган илмий изланиш натижалари Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги кўп тармоқли поликлиника ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ирода” хусусий клиникасида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/328-сон маълумотномаси.). Олинган натижаларнинг тиббиёт амалиётга татбиқ этилиши ёш болаларда тиш кариесининг олдини олиш ва эрта ташҳислаш ҳамда даволаш орқали юзага келадиган асоратларини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish