Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Умидажон Улуғбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноқулай экологик муҳит таъсирида кичик ёшли болалар ўткир зотилжам касаллигида гемостаз тизими ўзгаришлари», 14.00.09- Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib899.
Илмий раҳбар: Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Мардонқул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ноқулай экологик муҳит таъсирида (Хоразм вилоят мисолида) эрта ёшли болаларда ўткир зотилжам касаллигида гемостаз тизими ва цитокин ҳолатини ўзгаришларини баҳолаш орқали эрта ташҳислашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилоятида яшайдиган эрта ёшли болаларда ўткир зотилжам касаллиги ноқулай экологик атроф мухит омиллари таъсири натижасида оғир кечиши асосланган;
 ноқулай экологик шароитда яшовчи эрта ёшли болаларда фон касалликларини 3 баробар кўп учраши ва  ўткир зотилжам касаллигини оғир кечишига таъсири аниқланган;  
экологик муҳитнинг салбий таъсири натижасида гемостаз тизимида мувозанатнинг бузилиши, юқори тромботик тайёргарлик мавжудлиги ҳамда ўткир зотилжамни клиник шакли, оғирлик даражаси, асоратига боғлиқ равишда ўзгариши асосланган;
ўткир зотилжам касаллигида интерлейкинлар IL-1β, IL-4, IL-6 ва TNFα миқдорини аниқлаш орқали болаларда цитокин статусидаги ўзгаришларнинг гемостаз тизимини (ҚФТВ, фибриноген, ЭФМК, Д -димер) ўзгаришлари билан боғлиқлиги  исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ноқулай экологик муҳит таъсирида кичик ёшли болалар ўткир зотилжам касаллигида гемостаз тизими ўзгаришларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ноқулай экологик шароитда яшовчи эрта ёшли болаларда ўткир  зотилжамни ташҳислаш ва прогнозлашда геморрагик синдромни оқибатини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган  “Болалардаги шифохонадан ташқари ўткир пневмониялардаги геморрагик синдромни оқибатини аниқлаш усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 августдаги 8н-з/751-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома шифохонадан ташқари ўткир зотилжам бор беморларни олиб бориш, шу жумладан гемостаз ва цитокинларни статусини бахолаш орқали касалликни асоратларини камайтириш имконини берган;
ноқулай экологик муҳит таъсирида кичик ёшли болалар ўткир зотилжам касаллигини ташхислаш ва гемостаз тизими бахолашга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиѐтига, жумладан Хоразим вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг пулмонология бўлимига ва Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 сентябрдаги 08-29309-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болалардаги шифохонадан ташқари ўткир пневмониядада геморрагик синдромнинг оқибатини аниқлашнинг янги усулларини қўллаш натижасида касалликнинг давомийлигини 2,7 кунга қисқартиришга ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish