Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайниддинов Бобиржон Ғофировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маълумотлар аниқ бўлмаган шароитда сув омбори сегментли затворини масофадан бошқариш тизими», 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т1001.
Илмий раҳбар: Мамиров Уктам Фарходавич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Шукурова Ойсара Пулатовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маълумотлар аниқ бўлмаган шароитда сув омборининг сегментли затворини масофадан бошқариш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув омборининг математик модели, мавжудларидан фарқли равишда, автоном сув чиқариш қурилмалари асосида сувнинг йиғилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
дастлабки маълумотларнинг норавшанлиги шароитида сув омборидаги сув сатҳи ва сарфини, назорат тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш имкони мавжудлиги билан маълумларидан фарқланувчи, масофадан назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган;
объект ҳақида тўлиқ бўлмаган билим ва норавшан тавсифлар шароитида самарасиз бошқарувдаги йўқотишларни камайтиришга имкон берувчи норавшан мантиқий-лингвистик ПИД-ростлагич синтез қилинган;
генетик алгоритмлардан фойдаланиб, ғалаёнлар шароитида ишловчи масофавий бошқарув тизимининг норавшан-мантиқий контроллерини созлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Норавшан маълумотлар шароитида сув омбори сегментли затворини масофадан бошқариш тизимини синтезлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув омборидаги сув сатҳи ва сарфини масофадан назорат қилиш тизими “Хисорак” сув омборида ва “Оксув” Ирригация тармоғи бошқаруви АЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 11 январдаги 02/25-112-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган алгоритмлар дастлабки маълумотларнинг норавшанлиги шароитида назорат тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш имконини берган;
генетик алгоритмлардан фойдаланиб, ғалаёнлар шароитида ишловчи масофавий бошқарув тизимининг норавшан-мантиқий контроллерни созлаш алгоритми “Хисорак” сув омборида ва “Оксув” Ирригация тармоғи бошқаруви АЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 11 январдаги 02/25-112-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган алгоритмлар норавшан маълумотлар шароитида сув обморидаги сув сатҳи ва сарфини назорат қилиш ва бошқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish