Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Фаррух Ғолибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий кунгабоқар мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2621.
Илмий раҳбар: Исматов Суннатулло Шамсуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Мажидова Наргиза Қаҳрамоновна, техника фанлари доктори, доцент; Рўзибоев Акбарали Турсунович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий кунгабоқар мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кунгабоқар мойларини гидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш қўшма технологиясида 1,6 А/м кучланганликдаги электромагнит майдон таъсиридан фойдаланиб фосфолипидларнинг максимал чиқиши 0,27 % дан 0,15% га ва кислота сони  1,96 дан 1,91 мг.КОН/г гача ошиши исботланган;
маҳаллий кунгабоқар мойини гидратациялаш жараёнида янги реагент сифатида олма ва лимон кислоталарини қўллаш натажасида оғир тузлар миқдори 0,03% гача пасайиши илмий асосланган;
хомашёни гидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш технологиясида кунгабоқар мойининг сифатини ошириш ва кўрсаткичларини яхшилашга электромагнит майдонининг ижобий таъсири илмий жиҳатдан асосланган;
кунгабоқар мойини гидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш технологияси учун янги технологик режим ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий  кунгабоқар мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий шароитларда етиштирилган хомашё асосида олинган кунгабоқар мойларини ишқор эритмасидан фойдаланиб электромагнит майдон таъсирида гидратациялаш ва рафинациялаш технологияси Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг “2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бщйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 18 мартдаги  КС/3-251-сон маълумотномаси). Натижада, кунгабоқар мойларини электромагнит майдон ёрдамида фаоллаштирилган сув таъсирида гидратациялаш технологияси такомиллаштириш имконини беради;
“ASIAN GOLDEN OIL” МЧЖда янги технологик жараёнлар билан такомиллаштирилган рафинацияланган кунгабоқар мойини ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг “2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бщйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 18 мартдаги  КС/3-251-сон маълумотномаси). Натижада, рафинацияланган кунгабоқар мойини чиқишини оширишни таъминлаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish