Sayt test rejimida ishlamoqda

Назиров Сирожиддин Назировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чўкишдан ўлим ҳолатларида суд-тиббий ташхислашни такомиллаштиришнинг айрим имкониятлари» 14.00.24–Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib974.
Илмий раҳбар: Бахриев Ибрагим, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Индиаминов Сайит Индиаминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Якубов Ҳаёт Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чўкиш ҳолатларида ташхислаш ва мурданинг бирламчи жойлашишини белгилаш учун диатом планктонни баҳолашнинг суд-тиббий мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув ҳавзаларининг географик жиҳатдан диатом флораларини қиёсий таққослаш орқали уларнинг таксономик таркиби бўйича сезиларли ўхшашликлар мавжудлиги исботланган; 
альгологик ва бактериологик тадқиқотлар асосида чўкишни ташхислашнинг муқобил тартиби ҳамда сув намуналари ва сув ҳавзаларида топилган инсон мурдаларининг ички аъзоларида ҳам диатом планктонини таҳлили асосланган;
сув ҳавзаларида диатом планктон ва бактерияларнинг доимий таркиби, планктоннинг миқдори ва морфологик таркиби бир қатор экологик шароитлар, сув ҳавзаларидаги сувнинг кимёвий таркибига қараб фарқланиши исботланган;
чўкиш оқибатида объектив ўлим ташхисини қўйиш ҳамда чўкиш жойи ва вақтини аниқлашда альгологик ва бактериологик тадқиқотларга асосланган чўкиш ҳолатларида ташхислашнинг муқобил усулининг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чўкишдан ўлим ҳолатларида суд-тиббий ташхислашни такомиллаштиришнинг айрим имкониятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
чўкиш натижасида ўлим ҳолатларини ташхислаш мақсадида чўкиш турларида кузатиладиган морфологик белгиларни баҳолаш натижаларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сувда чўкиш турларини суд тиббий ташхислаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 апрелдаги 8н-д/151-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чўкиш ҳолатларини ташхислашда ёрдам берадиган ёки чўкиш учун хавф омиллари, алкогол, жароҳат, жинс, ёш каби маълумотлар шуни кўрсатадики, сувдан чиқарилган мурдани текширишда ташхислаш мумкин бўлган барча морфологик хусусиятларни уч гуруҳга ажратиш орқали хусусиятларни ташқи ва ички текшириш пайтида ёки лаборатория текширувларида таклиф этилган шкалани қўллаш имконини берган;
чўкишдан ўлим ҳолатларида суд-тиббий ташхислашни такомиллаштиришнинг айрим имкониятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд тиббий экспертиза илмий амалаий марказининг Бухоро вилояти филилали ҳамда Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббий экспертиза маркази, Сўғд вилояти суд тиббий экспертиза марказининг суд тиббий экспертиза амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 08-20965-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши чўкиш ҳолатларини ташхислаш, сув ҳавзалари учун диатом планктонларининг Naviculla, Pinullaria, Achnantes, Girosigma, Melosira, Sinedra, Ulnaria ва Diploneis турларини натижасида  ўлим юз бериши билан биргаликда  ўлим вақти ва жойини суд тиббий ташхислаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish