Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиев Мирқосим Рашиджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Янги ассортиментдаги тикувчилик ипларини  ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”, 05.06.02-Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2706
Илмийраҳбар: Очилов Тўлқин Ашурович, техника фанлари номзоди, профессор
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик - технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти,PhD. 03/29.10.2021.Т.101.03.
Расмий оппонентлар:Жуманиязов Кадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор, Ҳамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори, профессор, 
Етакчи ташкилот:Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши:  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли таркибли толалар аралашмасидан янги ассортиментдаги тикувчилик ипларини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва олинган маҳсулотнинг физик-механик хоссаларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пилталаш машинасида экспериментал тадқиқотлар асосида пилталарни жойланиш тартиби бўйича маҳсулот нотекислигини камайтириш асосида янги ассортиментдаги тикувчилик иплари ишлаб чиқарилган;
турли таркибли толалар аралашмасидан олинган тикувчилик ипларининг узилиш кучининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи регрессион боғланишлар кичик квадратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
ипларнинг қовушқоқлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бурамларнинг кучланиш ва деформация ҳолати ҳамда уларнинг юклаш ва юксизлантириш жараёнида реологик хоссаларини ҳисобга олувчи математик модели яратилган. 
сифатли тикувчилик ипларини ишлаб чиқариш учун ипга бурам беришнинг оптимал варианти  ипнинг қовушқоқлик параметрларини танлаш ва уларнинг статистик таҳлили хисобидан  ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ассортиментдаги тикувчилик ипларини  ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
турли таркибли толалар асосидаги тикувчилик ипларини ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи Бухоро вилоятидаги ”МЕРГАН ТЕКС” МЧЖ (Бухоро вилоятидаги ”МЕРГАН ТЕКС” МЧЖ корхонасининг 2022 йил 20 январдаги маълумотномаси)корхонасида ўтказилган ва жорий этилган. Натижада, тикувчилик ипларини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш асосида ип сифат кўрсаткичлари 15-17% га яхшиланган.
пахта ва лавсан толаси аралашмасидан олинган тикувчилик ипининг физик-механик кўрсаткичларининг ошишига эришилган “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тассаруфидаги Бухоро вилоятидаги “ҚОРАКЎЛ КУМУШ КАЛАВА” МЧЖ корхонасида жорий қилинди (Бухоро вилоятидаги “ҚОРАКЎЛ КУМУШ КАЛАВА” МЧЖ корхонасининг 2022 йил 15 мартдаги маълумотномаси). Натижада, пахта толасининг  30% га қисқариши ҳисобига 733880,25 минг сўм иқтисодий самарага эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish