Sayt test rejimida ishlamoqda

Карджавова Гулноза Абилкасимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда шифохонадан ташқари  бўлган пневмониядаги миокардитларнинг комплекс диагностикаси ва даволаш тактикасини оптималлаштириш», 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1684.
Илмий раҳбар: Шавази Нурали Мухаммад ўғли, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Рустам Хайитович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Агзамова Шоира Абдусаломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: И.П.Павлов номидаги Рязан давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда миокардит билан кечувчи шифохонадан ташқари пневмониянинг кенг қамровли диагностикаси ва даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда миокардит билан кечадиган шифохонадан ташқари пневмонияларда асосий этиологик омиллар сифатида Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae B тури ва Herpes simplex эканлиги аниқланган;
болаларда миокардит билан кечадиган шифохонадан ташқари пневмонияларда қон ивиш тизимидаги ўзгаришлар қисман фаоллашган протромбин вақти ва фибриноген концентрациясини пасайиши, тромбин вақти ва D-димернинг ошиши  гиперкоагуляция ва қон томирларда микроциркуляциянинг бузилиши сабабли келиб чиқиши аниқланган; 
миокардит билан кечадиган шифохонадан ташқари пневмония билан касалланган болаларда кардиомиоцитлардан тропонинларнинг протеолитик деградацияси маҳсулотларининг ажралиб чиқиши, ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлиги ошиши сабабли тропонин I, α-ГБДГ и МВКК нинг миқдорини аниқланиш диагностик маркер эканлиги исботланган; 
илк бор шифохонадан ташқари пневмониялар билан кечувчи миокардитнинг комплекс давосига микроцеркуляцияни яхшиловчи ва моддалар алмашинувини тикловчи препаратларини қўшимча қўллаш оркали даво муолажалари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Болаларда шифохонадан ташкари пневмония билан кечувчи миокардитни комплекс диагностикаси ва даволаш такикасинини оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
миокардит билан кечувчи шифохонадан ташқари пневмония эрта ташхислаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Болаларда миокардит билан кечувчи шифохонадан ташқари пневмониянинг кечишида клинико-лаборатор ва инструментал хусусиятлари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-р/874-сонли маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг миокардит  билан кечиши диагностика усулларини такомиллаштириш имконини берган;
болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни миокардит билан кечишини кардиоспецифических маркерлар (тропонина I, α-ГБДГ ва МВКК) аниқлаш натижасида индивидуал даволаш усулларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Болаларда миокардит билан кечувчи шифохонадан ташқари пневмонияларда турли хил терапевтик ёндашувларнинг самарадорлигини баҳолаш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-р/875-сонли маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома болаларда миокардит  билан кечувчи шифохонадан ташқари пневмониянинг даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган;
болаларда шифохонадан ташқари бўлган пневмониядаги  миокардитларнинг комплекс диагностикаси ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд шахар 3-сонли оилавий поликлиника ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрь №08-32958-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг  амалиётга татбиқ этилиши шифохонадан ташқари пневмония миокардит билан бирга кечган болаларда касалликни эрта ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш услубини қўллаш орқали уларда касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва стационарда даволаниш муддатини 3,1 ётоқ кунга қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish