Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Элёр Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чўкувчан грунтлардаги суғориш каналлари қувурли сув ўтказиш иншоотларининг фойдаланиш ишончлилигини ошириш, 05.09.06– “Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2154
Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Хўжақулов Рустам, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик Илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Эргашев Рустам Раҳимович; техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Назаров Комил Эгамбердиевич 
Етакчи ташкилот - “Тошкент архитектура-қурилиш институти”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чўкувчан грунтлардаги суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотларини фойдаланиш давридаги ишончлилигини ошириш бўйича уларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотлари ва чўкувчан заминларига тадқиқот объектининг табиий-иқлимий, геологик-гидрогеогик ва мелиоратив шарт-шароитлар таъсирини ҳисобга олиб ишончлилигини белгиловчи омиллар ҳамда ишончлилик кўрсаткичлари ўрнатилган;
чўкувчан грунт намланиш тезлигини аниқлашнинг экспериментал-графикли усули қувурли сув ўтказиш иншоотларининг лёсс заминларини инфильтрация намланишини инобатга олиб ишлаб чиқилган; 
суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотлари заминларининг намланиш тезлигини аниқлаш дастури намланиш шароитини ҳисобга олиб ва иншоот-замин биргаликдаги деформацияларини ҳисоблаш дастури уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб такомиллаштирилган;
чўкувчан грунтлардаги каналларда иншоот заминига рўй берадиган узоқ муддатли инфильтрацияни ҳисобга олиб қувурли сув ўтказиш иншоотининг конструкцияси такомиллаштирилган;
фойдаланиш даврида суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотлари устуворлигини ҳисоблаш усули чўкувчан замин деформациясини ҳисобга олиб такомиллаштирилган ва улардан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чўкувчан грунтларда суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотларини фойдаланиш давридаги ишончлилигини ошириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Касби туманидаги Миришкор-Қамаши каналининг PK 124+54 va PK 132+56 ҳамда Миришкор туманидаги УР-6 каналининг PK 34+80, PK 65+40 участкаларида ўтказилган экспериментлар асосида канал ва иншоотларнинг ишончлилигини ошириш бўйича муайян таклиф ва хулосалар берилган, жумладан қувурли сув ўтказиш иншоотлари ишончлилигини баҳолаш ва ҳисоблашнинг ишлаб чиқилган услублари, уларнинг ишончлилигига таъсир этувчи омилларни бажарилган таҳлили ва ишончлиликнинг аниқланган кўрсаткичлари, чўкувчан грунтларда иншоот – замин биргаликда ишлаши ва уларнинг ўзаро таъсирини аниқловчи натижаларга асосланган тавсиялар ва лёсс заминларни инфильтрациясини аниқлайдиган дала синовлари услуби, ясси каллак-диафрагмаларни кучланганлик ҳолатини баҳолаш услуби бўйича таклифлар Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ) томонидан Касби ва Миришкор туманларидаги суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотлари учун жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 01.06.2022 йилдаги MM40843603-сонли маълумотномаси). Натижада чўкиш оқибатида рўй берадиган деформацияларни 15-20 % га бартараф этиш имконияти пайдо бўлган; 
чўкувчан грунтлардаги суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотлари чўкишини олдини олиш имконини берувчи унинг такомиллаштирилган конструкциясига интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти фойдали модели учун 22.11.2021 йилда талабнома расмийлаштирилган (“Чўкувчан грунтларда сув ўтказиш иншоотининг такомиллаштирилган конструкцияси”, FAP 2021 0357) ва Қарши магистраль канали ирригация тизими бошқармаси томонидан 06.05.2022 йилда №01-08/68a рақамли рационализаторлик гувоҳномаси ва уни ишлаб чиқаришга қабул қилинганлиги ҳақида 06.05.2022 йилдаги далолатномаси берилган. Натижада иншоотни ишлаш ишончлилигини 8-10 % га ошириш имконияти яратилади, бу эса фойдаланиш харажатларини камайтириш имконини берган; 
сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ИТҲБ томонидан Касби ва Миришкор туманларидаги суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотлари учун гидротехника иншоотлари заминларининг намланиш тезлигини намланиш шароитига боғлиқлиги аниқлаш дастури (DGU №12538 рақамли гувоҳномаси) ҳамда суғориш тизимлари иншоотлари ва уларнинг чўкувчан заминларини биргаликдаги деформацияларини ҳисоблашни такомиллаштириш усули (DGU №13187 рақамли гувоҳномаси) жорий этилган. Натижада суғориш каналларининг қувурли сув ўтказиш иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларига сарфланадиган вақт 25-30% га ва фойдаланиш харажатлари 15-20% га камайиши имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish