Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Улугбек Туланбоевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Гигроскопик хоссалари юқори бўлган тўқималарнинг янги тури ва технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1DSc/T47
Илмий раҳбар: Велиев Фазиль Али оглы, техника фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Ишматов Аскарали Бозорович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Жахонгир Адхамович, техника фанлари доктори., доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гигроскопик хоссалари юқори бўлган вафел ва тукли тўқималарнинг янги турини яратиш ва уларни замонавий тўқув дастгоҳларида тўқиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқима мустаҳкамлигини ошириш учун ип мустаҳкамлигидан фойдаланиш коэффициентини аниқлашни янги усули ишқаланиш кучига боғлиқ бўлган танда ва арқоқ ипларининг ўзаро қарама-қаршилиги ҳамда бир-бирини қамраб олиш бурчаклари орқали ишлаб чиқилган; 
сочиқбоп тўқималардан бири ҳисобланган вафел тўқимасини шакллантиришда иштирок этаётган танда ипларининг сарфи тўлқин баландлиги ва узунликларни тўқимада қисқариши асосида аниқланган; 
сочиқбоп тўқималар ассортиментининг таҳлили асосида, тўқима ўрилишини ўзгартириб, раппортдаги танда ипларининг узунликларидаги фарқи хисобига гигроскопиклик хусусияти юқори бўлган вафел тўқимасининг янги тури ишлаб чиқилган; 
ҳалқа зичликлари турлича бўлган тукли тўқималарнинг тук зичликлaрини ўзгaртириш oрқaли янги турлари яратилган ҳамда тукли тўқима шаклланишида арқоқ ипларининг тўқима юзасида жойлашиш узунлиги тенглама ёрдамида аниқланган;
арқоқ ипи бўйича ўзгарувчан зичликдаги тўқималарнинг тўқима қирғоғидаги арқоқ ипларини силжиши чегарасида силжиш миқдорини аниқловчи тенглама аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гигроскопик хусусияти юқори бўлган янги таркибли вафел – тукли тўқима ишлаб чиқариш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Гигроскопик хоссалари юқори бўлган вафел тўқималарининг янги тури ва технологияси “IDEAL LAZER TEKS” ва “Namangan paxta teks” тўқув корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачисаноат” уюшмасининг 2022 йил 8 - июлдаги № 03/14-2120 сон маълумотномаси). Натижада мавжуд вафел тўқимасига нисбатан янги таркибли вафел тўқимасида ипларнинг қасқариш ва сирт зичлиги камайиши ҳисобига хом-ашё сарфи камайган, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошган;
Хом-ашё сарфини камайтириш ҳамда тук мустаҳкамлиги ошириш мақсадида, бир томони ҳалқа тукли, иккинчи юза қисми вафел ўрилишга эга бўлган ва ҳалқа туклари зичликлари ўрилиш ҳисобига турлича бўлган сочиқбоп матоларнинг янги турини “ART SOFT TEKS” ва “Great Kokand” тўқув корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачисаноат” уюшмасининг 2022 йил 8-июлдаги № 03/14-2120 сон маълумотномаси). Натижада янги таркибли вафел-тукли тўқимани ишлаб чиқаришган, тўқиманинг гигроскопик хусусиятлари яхшиланган, тук зичликлари ўрилиш ҳисобига камайтирилган, тўқималарда хом-ашё сарфи камайган, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, тук мустаҳкамлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish