Sayt test rejimida ishlamoqda

Турабаева Зарина Кенжебековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида аҳолининг радиацион ҳавфсизлигининг таъминланиши ва гигиеник баҳоланиши», 14.00.07 - Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Тиб515.
Илмий раҳбар: Саломова Феруза Ибодуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2020.Тиб.122.01.
Расмий оппонентлар: Хаширбаева Динара Махкамбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ли Марина Владимировна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга мослик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг жанубий минтақасида радиацион ҳолат кўрсаткичларини радиацион-гигиеник баҳолаш ва радиацион хавфсизликни таъминлашни асосий йўналишларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
  ионлаштирувчи нурланишнинг барча асосий манбаларидан нурланиш қийматини комплекс баҳолаш натижасида ташқи ва ички индивидуал ва жамоавий нурланиш қийматлари асосланган;
аҳоли яшаш ҳудудидаги очиқ жойлар ҳамда турар жой ва жамоат биноларининг хоналарида ҳавосида радон (222Rn) ва торон (220Rn) ҳамда уларни қисқа вақт яшовчи хосила маҳсулотларини ингаляцияси ҳисобига  юзага келадиган ички нурланиш қиймати ҳисобланган; 
аҳолининг табиий радионуклидлар асосидаги нурланиш дозалари ҳамда хавфли ўсмалардан ўлим даражаси ўртасидаги боғлиқлик, яъни аҳоли учун радиацион хавф ҳисобланган;
жанубий худуд аҳолисининг турар жойларни жойлатиришда радиацион хавф омилларини  инобатга олган ҳолда аҳоли орасида радиацион хавфсизликни таъминлаш  ҳамда касалликларни олдини олиш  чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистоннинг жанубий худудларида аҳолининг радиацион хавфсизлигининг таъминланиши ва гигиеник баҳоланишини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг жанубий худудларида аҳолининг радиацион хавфсизлигининг таъминланиши ва гигиеник баҳоланишини оптималлаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Табиий радиацион фон: шаклланиши ва инсон организмига таъсири (Сурхондарё вилояти мисолида)» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 майдигаи 8н-з/250-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Сурхондарё вилоятининг худудларида юзага келадиган радиацион фони ва унинг ушбу худудда истиқомат қилаётган инсонлар организмига таъсирини радиацион қиймати гигиеник баҳолаш  ва уларни олдини олиш имконини берган;
Ўзбекистоннинг жанубий худудларида аҳолининг радиацион хавфсизлигининг таъминланиши ва гигиеник баҳоланишини оптималлаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурхондарё вилоятининг турар жой ва жамоат биноларида радон миқдорини гигиеник баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 майдигаи 8н-з/250-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Сурхондарё вилоятининг турар жойлари ва жамоат биноларидаги радон миқдорини баҳолаш ва унинг қийматини турар жойларида истиқомат қилаётган ва жамоат биноларида фаолият кўрсатаётган инсонлар организмига радоннинг салбий таъсирини баҳолаш ва уни олдини олишга қартилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.
Ўзбекистоннинг жанубий худудларида аҳолининг радиацион хавфсизлигининг таъминланиши ва гигиеник баҳоланишни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматининг профилактик амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 сентябрдаги 08-29156-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши аҳолининг радиацион хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни такомиллаштириш худуднинг аҳоли яшаш жойларини жойлаштириш ва режалаштиришни тартибга солиш учун потенциал радиацион хавф бўйича ҳудудини рейтингини амалга ошириш, радиацион ҳавф омилларининг Ўзбекистоннинг жанубий минтақаси аҳолиси саломатлигига узоқ муддатли таъсирини камайтириш имконини яратиш орқали аҳоли орасида радиацион хавф касалликларини олдини олиш камайтириш орқали аҳолининг умр кўриш давомийлилигини узайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish