Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳомидов Ҳусниддин Купайсиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1011.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса, илмий кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёни рефлексив, касбий, ижтимоий, акмеологик мезонларига боғлиқликда жамоат ташкилотлари фаолиятини мақсадли мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш мазмуни демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида “олий таълим муассасаси-жамоат ташкилотлари” ҳамкорлиги стратегиялари лойиҳалаш, ҳамкорликда ишлаш каби шахсга йўналтирилган технологияларни киритиш орқали очиб берилган; 
тарбиянинг тарихийлик, илмийлик ва узвийлик тамойиллари таълим жараёнининг ташвиқот-тарғибот, таълим-тасниф, таълим-тарбия босқичларига кўра талабаларда масъулиятлилик, ташаббускорлик, мустақиллилик каби сифатларни ривожлантириш параметрларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён модели касбий билим, кўникма, малакалар, қизиқиш, ўзлигини англаш, тартиб-қоидаларни билиш ва унга амал қилиш, шахсий сифатларга эга бўлиш каби кўрсаткичлар асосида кафолатланган натижага эришиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабаларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги шаклларда жорий қилинган:
олий таълим муассасаларида талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёни рефлексив, касбий, ижтимоий, акмеологик мезонларига боғлиқликда жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш мазмуни демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида “олий таълим муассасаси-жамоат ташкилотлари” ҳамкорлиги стратегиялари лойиҳалаш, ҳамкорликда ишлаш каби шахсга йўналтирилган технологияларни қўллашга доир тавсиялардан Бухоро муҳандислик технология институтининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган «UNICEN лойиҳаси “Аккредитация, баҳолаш ва талабаларнинг натижаларини такомиллаштириш” номли Америка Қўшма штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик технология институтининг 2021 йил 7 декабрдаги 86-04/3145-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тарбиянинг тарихийлик, илмийлик ва узвийлик тамойиллари таълим жараёнининг ташвиқот-тарғибот, таълим-тасниф, таълим-тарбия босқичларига кўра талабаларда масъулиятлилик, ташаббускорлик, мустақиллилик каби сифатларни ривожлантириш параметрлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармонида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2021 йил 1 декабрдаги 04-13/1688-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён модели касбий билим, кўникма, малакалар, қизиқиш, ўзлигини англаш, тартиб-қоидаларни билиш ва унга амал қилиш, шахсий сифатларга эга бўлиш каби кўрсаткичлар асосида кафолатланган натижага эришишга оид тавсиялар ва хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Долзарб мавзу”, “Юрт жамоли”, “Таълим оламиз”, “Интервью плюс”, “Ассалом Бухоро”, “Ёшлар келажагимиз”, “Бухорийлар бўстони”, “Ватанпарвар”, “Хотин-қизлар юрт ардоғида”, “Ватанпарвар ёшлар”, «Ўзбекистон Ватаним маним», «Она Ватан, мустақил Ўзбекистонга содиқ бўлиш», «Мустақиллик берган буюк неъмат», «Ватан ягонадир, Ватан биттадир», «Алпомиш авлодларимиз», «Ўзбегим ўғлонлари»  каби кўрсатувларнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадио компаниясининг 2021 йил 1 ноябрдаги 1/278-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, талабаларда ўз Ватанига бўлган ҳурматни оширишга, Ватанни севишга, таълим-тарбияга доир маълумотларни кенгайтиришга, маънавий-аҳлоқий фазилатларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish