Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоштурдиев Шухрат Хуррам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир атлетиканинг махсус машқлари орқали малакали велосипедчиларнинг куч сифатини ошириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1483.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғир атлетика спорт туридаги махсус машқлар ёрдамида малакали велосипедчиларнинг куч сифатини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали велосипедчиларнинг шахсий вазнига нистабан белгиланган оғирликлар билан куч қобилиятларини ривожлантириш учун дам олиш оралиқларини режалаштиришда организмнинг тўлиқ тикланиш имкониятидан келиб чиқиб спортчининг катта мушаклар гуруҳини ривожлантирувчи кўп куч сарф қилинадиган машқларни динамик ва статик фаолиятда машғулотга киритиш эвазига спорт даражалари бўйича машғулот юкламасининг янгича модел ҳисоблаш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали велосипедчиларнинг спорт даражасидан келиб чиқиб уларнинг умумий жисмоний тайёргарликка йўналтирилган спорт натижаларини ўсишига таъсир қилувчи шиддат зоналаридаги оғирликлар ўзгарувчанлигини регламентлаштиришда куч чидамлилигини аниқлаш ҳисобига умумий жисмоний тайёргарликка ажратилган машғулотлар такомиллаштирилган;
малакали велосипедчиларнинг умумий жисмоний тайёргарликка йўналтирилган машғулотлардаги воситаларининг юклама меъёрлари ёндашувлар ҳажми, умумий дам олиш оралиғи ва ўртача оғирлик кўрсаткичларини ҳафталик циклда юклама ҳажмининг оширилиши мушак массасини кўпроқ ўсиши инобатга олиб, максимал вазнларга бўлган эҳтиёжни киритиш эвазига ҳар бир машғулот юкламасини янгича оптимал ҳисоблаш имконияти кенгайтирилган;
велосипедчиларнинг оғир атлетика махсус машқлари орқали оёқ кучини спорт даражаларини инобатга олиб баҳолаш тайёргарлик даврида жисмоний тайёргарлик ҳолати ўрганилиб толиқиш омилларини бартараф этиш учун шиддатли юкламалар қўлланилиши натижасида индивидуал ёндошув орқали иш қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган қисқа вақтда максимал куч талаб этадиган машқлар мажмуасини (баҳолаш модел кўрсаткичлари) ишлаб чиқиш ҳисобига (йилнинг декабрь, январь ойларида) куч сифатини ривожлантириш имконияти оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғир атлетиканинг махсус танлаб олинган машқлари орқали малакали велосипедчиларнинг куч  ва куч чидамлилиги сифатини ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий иқлим шароитида малакали велосипедчилар учун штанга ва тренажёрларда елка, бел, қўл ва оёқ мушаклари куч сифатларини қаршиликларни енгувчи услубда ривожлантиришнинг янгича услубияти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети велоспорт ихтисослиги талабаларининг спорт педагогик маҳоратини ошириш дарс жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11249-сон маълумотномаси). Натижада велосипедчиларнинг ишчанлик қобилияти 12,9% га яхшиланган; 
малакали велосипедчиларнинг машғулот юкламаларини тартибга солишда машғулот воситалари ва меъёрининг оптимал услубияти Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг велоспорт ихтисослиги ўқувчилари жисмоний тайёргарлик машғулотига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11249-сон маълумотномаси). Натижада малакали велосипедчиларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларида зўриқиш ва ўта зўриқиш омилларини бартараф қилиш учун ҳафталик юклама ҳажми ҳафтанинг бошида 40-45%га, ҳафта ўртасида 50-55%га, ҳафта охирида 60% гача оширилган;
малакали велосипедчилар кунлик машғулот юкламасининг ўртача оғирлиги 32-38 кгдан киритиш ҳисобига қаршиликларни енгувчи услубда ишлаб чиқилган машғулотлар ўтказишнинг самарали услубияти ЎзДЖТСУ велоспорт ихтисослиги талабаларининг умумий жисмоний тайёргарлик машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11249-сон маълумотномаси). Натижада велосипедчилар оёқ кучининг ривожланиши елкада штанга билан ўтириб туриш орқали 45,5%, кўкракда штанга билан ўтириб туришда 50%, штангани белгача тортиш орқали 42,9% га ижобий яхшиланган;
велоспорт мураббийлари учун малакали велосипедчиларнинг оғир атлетика махсус машқлари орқали оёқ кучини баҳолаш модел кўрсаткичи ишлаб чиқилиб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети велоспорт ихтисослиги талабаларининг спорт педагогик маҳоратини ошириш дарс жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11249-сон маълумотнома). Натижада малакали велосипедчиларнинг турган жойдан узунликка сакраши 4,9% га, 60 м га югуриши 2,1% га, турган жойдан баландликка сакраши (см) 15% га, вақтга велостанокда 30 марта (сония) педал айлантириш 1,8%га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish