Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейтмуратов Тимур Шамшетовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноқулай атроф-муҳит омилларни инобатга олган ҳолда талаба футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1478.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Илмий раҳбар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, доцент; Нуримов Зафар Рахмонбердиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ноқулай атроф-муҳит омилларини ҳисобга олган ҳолда талаба футболчиларнинг йиллик тайёргарлик режасини ишлаб чиқиш асосида махсус жисмоний тайёргарлигини оширишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атроф-муҳитнинг ноқулай омилларига нисбатан иш бажариш тежамкорлигини сақлаб қолиш учун жисмоний жиҳатдан тайёргарлик даражасига боғлиқ ҳолда юкламаларнинг физиологик кўрсаткичлари динамикаси асосида индивидуаллаштириш (машқлар давомийлигида шиддатининг ўзгариши) ҳисобига жароҳат олиш хавотирини камайтириш имконияти оширилган;
футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун юқори даражадаги юкламаларда мушак кучланишини бўшаштиришга қаратилган чўзилтириш машқларини киритиш ҳисобига тана қисмларини кейинги машғулотга тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
талаба футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш учун алактат-анаэроб жараён қувватини оширишга қаратилган қисқа вақт давомида юқори шиддатли, сезиларли мускуллар тизимини жалб қилувчи “квадратда прессинг” машқларини киритиш эвазига махсус чидамкорлик сифати такомиллаштирилган; 
талаба футболчиларнинг атлетик (тананинг мушак) имкониятини ошириш учун куч чидамкорлигини ривожлантиришга йўналтирилган Кроссфит машқларидан турли вариантдаги мокисимон югуриш машқлари билан бажаришга қаратилган модулни ишлаб чиқиш ҳисобига ўйинлараро  циклда функционал ва жисмоний тайёргарлик ҳолатини сақлаб қолиш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ноқулай атроф-муҳит омилларини инобатга олган ҳолда талаба футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш услубиятини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тажриба тадқиқотлари асосида:
атроф-муҳитнинг ноқулай омилларига нисбатан иш бажариш тежамкорлигини сақлаб қолиш ва  жароҳат олиш ҳавотирини камайтириш имкониятини оширишга қаратилгалган юкламаларни индивидуаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Спорт ҳәм ҳәрекетли ойынларды оқытыў методикасы. Футбол» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сони буйруғи, 500-194-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талаба футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 14,5-15,6% га яхшиланган;
футболчиларнинг мушак кучланишини бўшаштиришга қаратилган чўзилтириш машқларини киритиш ҳисобига тана қисмларини кейинги машғулотга тайёрлаш имкониятини кенгайтириш бўйича маълумотлар асосида «Спорт ҳәм ҳәрекетли ойынларды оқытыў методикасы. Футбол» номли дарслик нашр эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта  махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-194-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талаба футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги қобилиятлари даражаси 18-23% га ўсган;
тайёргарлик даврида юқори ритмга тез мослашишга қаратилган юқори шиддатдаги “квадратда прессинг” машқларини киритиш ҳисобига анаэроб чидамкорликни ривожлантириш режаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети футбол жамоасининг ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 30 октябрдаги 01-21-02-2067-сон маълумотномаси). Натижада жамоа талаба футболчиларининг  ҳар томонлама тайёргарлик параметрлари ўртача 8 % га ва мусобақа фаолияти кўрсаткичлари 10 % га яхшиланган;
талаба футболчиларнинг атлетик (тананинг мушак) имкониятларини ошириш учун куч чидамкорлигини ривожлантиришга йўналтирилган Кроссфит машқларидан таркиб топган машғулот модули материаллари асосида «Спорт ҳәм ҳәрекетли ойынларды оқытыў методикасы. Футбол» номли дарслик нашр эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-194-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талаба футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлари самарадорлиги 12-13% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish