Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузамухамедов Комолиддин Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали баландликка сакровчилар жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1472.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлар номзоди, профессор;
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Илдар Aхмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаев Зайниддин Болтаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий спорт маҳорати босқичида баландликка сакровчи аёлларнинг индивидуал техник тайёргарлик юкламалари ҳажми ва шиддати меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тезкор-куч ривожланган спортчиларда қадам сони ва тезлиги юқори, депсиниш нуқтаси тўсиндан узоқроқ жойлашиши ҳисобига мусобақаларда натижаларни ўсиш имконияти такомиллаштирилган;
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг охирги қадамнинг амортизация босқичида тизза бўғимидаги эгилиш бурчагини камайтириш ҳисобига юқори натижа кўрсатиш имконияти кенгайтирилган;
баландликка сакровчиларнинг “куч-сакровчанлик” услубига ега спортчиларда югуриб келишда тезлиги пастроқ депсинишда куч сифати юқорилиги сабабли тизза бўғимидаги бурчак кичрайиши ва оғирлик маркази кўтарилиши ҳисобига финал кучланиши имконияти оширилган;
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг сакраш усуллари (стил) бўйича депсинишда индивидуал қулай нуқтани аниқлаш мақсадида охирги уч қадам темпини кинематик кўрсаткичларини аниқлаш ҳисобига малакани шакллантириш восита ва усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий спорт маҳорати босқичида енгил атлетика бўйича баландликка сакровчиларнинг ўқув машғулот жараёнида қўлланилган восита ва усулларни асослаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида:
енгил атлетика бўйича баландликка сакровчи спортчилар тайёргарлигининг тезкор-кучини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсифлар Енгил атлетика бўйича республика олий спорт махорати мактабларидаги шуғулланувчилар машғулот ва мусобақа жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 83-15/456-сон маълумотномаси). Натижада баландликка сакровчи қизларнинг кўрсаткичлари 2,7 %дан 9,7% га яхшиланган;
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг охирги қадамнинг амортизация босқичида тизза бўғимидаги егилиш бурчагини камайтириш ҳисобига юқори натижа кўрсатиш имкониятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 83-15/456-сон маълумотномаси). Тажрибаларнинг якунида баландликка сакрашга ихтисослашган спортчиларнинг мусобақа натижалари кўрсаткичлари сезиларли даражада 2,34%га яхшиланган;
баландликка сакровчиларининг “куч-сакровчанлик” услубига эга спортчиларда югуриб келишда тезлиги пастроқ депсинишда куч сифати юқорилиги сабабли тизза бўғимидаги бурчак кичрайиши ва оғирлик маркази пасайиши ҳисобига финал кучланиши имкониятини оширишга қаратилган машғулотларни жорий қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Яккакураш, координацион ва сиклик спорт турлари (Енгил атлетика)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-316-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада баландликка сакровчи қизларнинг техник тайёргарлиги 9,6-10,2% га яхшиланган;
юқори малакали баландликка сакровчиларнинг сакраш усуллари (стил) бўйича депсинишда индивидуал қулай нуқтани аниқлаш мақсадида охирги уч қадам темпини кинематик кўрсаткичларини таҳлил қилиш ҳисобига малакани шакллантириш восита ва усуллари такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетика назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-279-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада баландликка сакровчи қизларнинг жисмоний тайёргарлиги натижалари 5,5-10,9% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish