Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидахматов Шарифбек Тошпўлатовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Термиз мустақиллик йилларида: ислоҳотлар, муаммолар, натижалар”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Таr808.
Илмий раҳбар: Мирзаев Джалалитдин Зайниевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент; Яқубова Диларам Таджиевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университетининг Педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда шаҳар маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши босқичлари, замонавий ўзгаришлар, уларга таъсир қилаётган омиллар ва муаммоларни Термиз шаҳри тарихи асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадимдан буюк йўллар чорраҳасидаги муҳим иқтисодий, маъмурий, савдо ва маданият марказларидан бири бўлиб келган Термиз шаҳри мустақиллик йилларида агломерация, ички миграция ва демографик жараёнлар таъсирида республикадаги урбанизация ўчоқларидан бири бўлиб қолганлиги асосланган;
мустақилликнинг илк йилларида Термиз шаҳридаги саноат корхоналари қийинчиликларга қарамай ўз ишини давом эттирганлиги, ХХI асрдан бошлаб шаҳар иқтисодиётида юксалиш даври бошланганлиги аниқланган;
Термиз шаҳридаги ижтимоий обектларнинг замон талаблари асосида модернизация қилинаётганлиги, шаҳарни интенсив ривожлантириш дастурлари натижасида соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини оширишга, аҳоли бандлигини таъминлашга, туризм соҳасини ривожлантиришга имкон берганлиги далилланган;
Ал-Ҳаким Термизийнинг “идеал шаҳар” ҳақида ёзган биринчи мусулмон мутафаккири эканлиги, Термизда “ақлли шаҳар” ғоялари ҳозирда ҳудуд реконструкциясида жорий қилинаётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Термиз мустақиллик йилларида: ислоҳотлар, муаммолар, натижалар мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар қуйидагича жорий этилган:
Ал-Ҳаким Термизийнинг “идеал шаҳар” ҳақида ёзган биринчи мусулмон мутафаккири эканлиги, Термизда “ақлли шаҳар”нинг айрим қисмлари ҳозирда ҳудуд реконструкциясида жорий қилинаётганлиги ҳамда мустақилликнинг илк йилларида Термиз шаҳридаги саноат корхоналари қийинчиликларга қарамай ўз ишини давом эттирганлиги, ХХI асрдан бошлаб шаҳар иқтисодиётида юксалиш даври бошланганлиги, хусусидаги янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида”, “Миллий давлатчилигимиз тарихи”, “Буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш”, “Термизий алломалар меросини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзуларига бағишлаб ўтказилган тадбирларда, кенг жамоатчилик ўртасида уюштирилган тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 24 декабрдаги 02-02-1749-сон маълумотномаси). Натижада маънавият ва маърифат маркази томонидан тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
қадимдан буюк йўллар чорраҳасидаги муҳим иқтисодий, маъмурий, савдо ва маданият марказларидан бири бўлиб келган Термиз шаҳри мустақиллик йилларида агломерация, ички миграция ва демографик жараёнлар таъсирида республикадаги урбанизация ўчоқларидан бири бўлиб қолганлиги хусусидаги янгиликдан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғибот-ташвиқот ишлари фаолиятида фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 22 декабрдаги 01-07-189-сон маълумотномаси). Натижада таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш мақсадида зарур дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрлаш, аждодларимизнинг маънавий меросидаги эзгу ғоя ва таълимотларни кенг халқ оммасига етказиш ва шу асосда ёшларда соғлом дунёқарашни кучайтириш имконияти яратилган;
Термиз шаҳридаги ижтимоий обектларнинг замон талаблари асосида модернизация қилинаётганлиги, шаҳарни интенсив ривожлантириш дастурлари натижасида соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини оширишга, аҳоли бандлигини таъминлашга, туризм соҳасини ривожлантиришга имкон берганлиги хусусидаги таклифдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021 йил 20 декабрдаги 01-40-1808-сон маълумотномаси). Натижада Термиз шаҳри ва унга ёндош ҳудудларнинг мустақиллик йилларидаги ривожланиши натижасида шаклланган агломерациянинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаёти, транспорт, туризм, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларининг равнақи билан боғлиқ жараёнларни тўлақонли ёритиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish