Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматова Моҳинур Изатиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий гимнастика билан шуғулланувчи болаликнинг I-II давридаги қизларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib.1128.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Ахмедова Сайёра Мухаммадовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаликнинг I-II давридаги бадиий гимнастика билан шуғулланувчи қизларнинг антропометрик кўрсаткичларининг хусусиятларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган бадиий гимнастика билан шуғулланмайдиган соғлом қизлар ва бадиий гимнастикачи қизлар тана қисмларининг антропометрик кўрсаткичлари солиштириш асосланган;
бадиий гимнастика билан шуғулланиш кўкрак қафасининг шаклланишини тубдан ўзгартириши аниқланган, бу эса болаликнинг II- даврида яққол намоён бўлиши аниқланган;
бадиий гимнастика билан шуғулланувчи болаликнинг I-II давридаги қизлар пастки мучалари бўйлама ва айланма ўлчамлари гимнастика билан шуғулланмайдиган қизлар кўрсаткичларидан ишончли даражада юқорилиги аниқланган;
бадиий гимнастикачи қизларнинг суяк ёши даражаси паспорт ёшидан ортда қолиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бадиий гимнастика билан шуғулланадиган қизларнинг антропометрик параметрлари ва уларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий гимнастика билан шуғулланувчи болаликнинг I–II давридаги қизларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий хусусиятлари ишлаб чиқилган "Бадиий гимнастика билан шуғулланадиган қизларнинг антропометрик параметрлари ва уларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 8 н-з/559-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсиянома қизлар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлариг ҳамда морфометрик параметрларининг ёшга нисбатан ўзгаришини аниқлаш имконини берган;
қиз болалар морфометрик тавсифи ва унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Когон туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 08-13408-сонли хулосаси). Олинган натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши антропометрик кўрсаткичларнинг жисмоний ривожланишга таъсирини ва морфометрик кўрсаткичларнинг ўзгаришини эрта аниқлаш, ногиронликнинг олдини олиш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини берган. Болаликнинг I-II даврларида бадиий гимнастика билан шуғулланувчи қизларда касалликларни эрта ташхислаш, патологик ҳолат ва нуқсонларнинг 20-25% га камайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish