Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуломкодиров Комилжон Алишеровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Навье-Стокс тенгламаларини уюрма-ток функцияси тизимида сонли моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/FM589.
Илмий раҳбар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Шаҳло Азимбаевна, физика-математика фанлари доктори, доцент; Худойберганов Мирзоали Уразалиевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Навье-Стокс тенгламаларини уюрма-ток функцияси тизимида самарали ечиш методлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Навье-Стокс тенгламаларини уюрма-ток функцияси тизимида тавсифловчи  адекват математик модель ишлаб чиқилган; 
оптимал итерация параметрларига эга бўлган ўзгарувчан йўналишли итерация схемасининг яқинлашишини таъминловчи теоремалар исботланган; 
ток фунцияси учун Пуассон тенгламасини оптимал итерация параметрларига эга бўлган ўзгарувчан йўналишли итерация методи ёрдамида ечиш усули ишлаб чиқилган;
бир ўлчамли уюрма тенгламаси тўғри масаласи ечимларини ва тескари масалалари манба ҳадини тиклаш, кинематик қовушқоқлик коэффициентини юқори аниқликда топиш усули ишлаб чиқилган; 
Навье-Стокс тенгламаларининг уюрма-ток функцияси тизимидаги ечимларини юқори аниқликда самарали топишга мўлжалланган ва оптимал итерация параметрларига эга бўлган ўзгарувчан йўналишли итерация методи яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.: Навье-Стокс тенгламаларини уюрма-ток функцияси тизимида сонли ечишнинг такомиллаштирилган моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминоти асосида:
Навье-Стокс тенгламаларини эллиптик типдаги ток функцияси ва параболик типдаги уюрма тенгламаси кўринишида сонли моделлаштиришнинг тўғри ва тескари масалаларини ечиш алгоритмларидан А-13-38 рақамли “Икки фазали муҳит ночизиқли тўлқин динамикаси учун тўғри ва тескари масалаларнинг назарий ва сонли тадқиқ қилиш” илмий тадқиқот лойиҳасида юқори тартибли ҳосила олдида кичик параметр бўлган параболик тенгламаларни сонли ечишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4862-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори тартибли ҳосила олдида кичик параметр бўлган параболик тенгламаларни сонли ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиқиш имконини берган;
эллиптик типдаги ток функцияси ва эволюцион уюрма тенгламаси кўринишида тавсифланувчи Навье-Стокс тенгламаларини сонли моделлаштириш учун ўзгарувчан йўналишли итерация методида оптимал итерация параметрларини танлаб ечиш алгоритмидан А-13-38 рақамли “Икки фазали муҳит ночизиқли тўлқин динамикаси учун тўғри ва тескари масалаларнинг назарий ва сонли тадқиқ қилиш” илмий тадқиқот лойиҳасида Навье-Стокс тенгламаларини сонли моделлаштириш, компьютер дастурини яратиш ва кенг қамровли ҳисоблаш эксперименти ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4862-сонли маълумотномаси). Натижада, эллиптик типдаги ток функцияси ва эволюцион уюрма тенгламаси кўринишида тавсифланувчи Навье-Стокс тенгламаларини сонли моделлаштириш учун ўзгарувчан йўналишли итерация схемасида оптимал итерация параметрларини танлаб ечиш алгоритмини ишлаб чиқиш, компьютер дастурини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish