Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаева Дилфуза Хамидовна
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қомат бузилиши ҳолатларида болалар учун кийимларни лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш”. 05.06.04 – “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2020.3.PhD/Т1851 Илмий раҳбар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машхура Абдурайимовна, техника фанлари доктори, доцент; Пулатова Сабоҳат Усмановна техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қомати бузилган болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган бошқарув назарияси асосида болалар учун профилактик кийимларни лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий масалани ечишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарув назарияси тамойиллари ва биомеханика қоидалари асосида кийим элементлари таъсирига асосланган болаларда қомат бузилишининг олдини олиш инновацион усули ишлаб чиқилган;
қомати бузилган болалар танасининг морфологик хусусиятларини тавсифловчи янги ўлчам белгилари,  қомат турларини миқдорий баҳолаш ва уларни таснифлаш имконини берувчи коэффициентлар таклиф этилган; 
 компрессион материал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эластик корректорларнинг геометрик параметрларини ҳисоблаш учун математик модел ишлаб чиқилган;
қомат бузилиши профилактикаси учун универсал мактаб нимчасининг ўзига хос бўлаклари ва элементларини лойиҳалашда янги конструктив технологик ечимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кичик мактаб ёшидаги болалар учун профилактик мактаб нимчаси ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
профилактик мактаб нимчасининг дизайни ва техник ҳужжатлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “Саидбек Мухайё савдо хусусий корхона”  ва “Lider Fashion” МЧЖ корхоналарида жорий этилган ва («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 21 августдаги 03/25-2215-сонли маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллий хомашёдан бўлган материаллардан фойдаланиш ҳисобига ҳаражатлар камайиб, эришилган иқтисодий самарадорлик 1,5 бараборга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish