Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Нилуфар Раимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантириш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1360.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Хайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Назирова Гўзалхон Маликовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўйин таълим технологияси асосида бошланғич  синф ўқувчиларининг рефлексив кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган тизимга хос “Зукко етакчи”, “Кўрганни эслаб қолиш диктанти”, “Эртaклaр тузaмиз”, “Доиравий мисоллар” каби фаоллаштирувчи машқлар ёрдамида ўқувчиларда изланувчанлик, топқирлик, ўқув ҳаракатларини бошқариш ва ўзлаштирилган билимларни назорат қилиш тизимининг изчиллигини таъминлаш хусусиятлари аниқлаштирилган;
кичик мактаб ёши ўқувчиларида ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятига доир амалий ишланмалар воситасида лойиҳалаштирилган ўқитиш жараёнларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўйин таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида рефлексив кўникмаларни шакллантириш модели мотивацион, когнитив, фаолиятли ва натижавий компонентларининг дидактик имкониятларни тизимлаштириш ҳамда ўқитишнинг индивидуал шаклига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантирувчи ўйин таълим технологиялари воситасида ўқув ҳаракатлари изчиллиги (тайёрлов, лойиҳалаш, амалга оширувчи, якуний) дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг интеграллашувини мазмунли таъминлаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг методик такомиллаштирилишига доир тадқиқот натижалари асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган тизимга хос “Зукко етакчи”, “Кўрганни эслаб қолиш диктанти”, “Эртaклaр тузaмиз”, “Доиравий мисоллар” каби фаоллаштирувчи машқлар ёрдамида ўқувчиларда изланувчанлик, топқирлик, ўқув ҳаракатларини бошқариш ва ўзлаштирилган билимларни назорат қилиш тизимининг изчиллигини таъминлаш хусусиятлари аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.”(ЎзР ХТВ ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 6 июлдаги 01/11-02/02-962-сон маълумотномаси). Натижада, ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришга доир жараёнларда ижодий, мантиқий ва танқидий фикрлаш кўникмалари шакллантирилган;
кичик мактаб ёши ўқувчиларида ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятига доир амалий ишланмалар воситасида лойиҳалаштирилган ўқитиш жараёнларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2021-2022 ўқув йилида математика дарслиги учун яратилган AR (тўлдирилган борлиқ) тизими учун мўлжалланган ўйинларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзР ОЎМТВнинг 2021 йил 27 январдаги 89-03-496 маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг методик асослари такомиллаштиришган;
ўйин таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида рефлексив кўникмаларни шакллантириш модели мотивацион, когнетив, фаолиятли ва натижавий компонентларининг дидактик имкониятларни тизимлаштириш ҳамда ўқитишнинг индивидуал шаклига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” номли ўқув  қўлланма нашр этилган (ЎзР ОЎМТВнинг 2020 йил 6 октябрдаги  522-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантирувчи ўйин таълим технологиялари воситасида ўқув ҳаракатлари изчиллиги (тайёрлов, лойиҳалаш, амалга оширувчи, якуний)ни ўзаро таъминлашга асосланган дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг горизонтал ҳамда вертикал интеграллашувини таъминловчи амалий-методик тавсиялар ишлаб чиқишга доир амалий тавсияларидан Наманган давлат университетида бажарилган           А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ОЎМТВнинг 2021 йил 27 январдаги 89-03-496-сон маълумотномаси). Натижада, ўйин таълим технологияси асосида рефлексив кўникмаларни шакллантиришга доир жараёнларда ижодий, мустақил мантиқий ва танқидий фикрлаш кўникмалари шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish