Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиев Сайдимақсудхўжа Сайдахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш истиқболлари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1908.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Хайрулла Абдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
II. Тадқиқотнинг мақсади капитал бозорини ривожлантириш истиқболларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олишда инвестиция воситачиларининг расмий дилерлик институтидан фойдаланиш зарурлиги илмий асосланган;
фонд биржасининг акциялар бозори «Standard» листинг тоифасига киритишда эмитент томонидан чиқариладиган акцияларнинг эркин сотилиш ҳажми умумий эмиссия қилинадиган акцияларнинг сонининг 5 фоизидан кам бўлмаслиги меъёрий талабини белгилаш таклиф этилган;
«Premium» листинг тоифасига кириш учун эмитент томонидан акциядорларга тўланадиган дивидендлар миқдорини эмитент соф фойдасининг 30 фоизидан кам бўлмаслигини белгилаш таклиф этилган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларини харид қилиш андеррайтерлар гуруҳи томонидан амалга ошириш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Капитал бозорини ривожлантириш борасидаги тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида: 
иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олишда инвестиция воситачиларининг расмий дилерлик институтидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 03/08-18/3271-сон маълумотномаси). Натижада, давлат қимматли қоғозлар бозорининг умумий бозордаги улуши 2022 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 фоизга ўсган, давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича савдо ҳажми 4,6 трлн. сўмга ошган, давлат қимматли қоғозларини сўндириш бўйича ўртача даромадлилик даражаси 5 фоизга ўсган;
фонд биржасининг акциялар бозори «Standard» листинг тоифасига киритишда эмитент томонидан чиқаралидиган акцияларнинг эркин сотилиш ҳажми умумий эмиссия қилинадиган акцияларнинг сонининг 5 фоизидан кам бўлмаслиги меъёрий талабини ўрнатиш таклифи «Тошкент» Республика фонд биржаси Кузатув кенгашининг 2020 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланган ««Тошкент» Республика фонд биржаси котировка варағи тўғрисида»ги низомда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 23 августдаги 03/08-18/3271-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2021 йилда «Тошкент» Республика фонд биржасида «Standard» тоифасидаги эмитентларнинг акциялари билан 1119,31 млрд сўмлик 64 058 та битимлар қайд этилган;
«Premium» листинг тоифасига кириш учун эмитент томонидан акциядорларга тўланадиган дивидендлар миқдорини эмитент соф фойдасининг 30 фоизидан кам бўлмаслигини белгилаш таклифи фонд биржаси Кузатув кенгашининг 2020 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланган ««Тошкент» Республика фонд биржаси котировка варағи тўғрисида»ги низомда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 23 августдаги 03/08-18/3271-сон маълумотномаси). Натижада «Stock Market» акциялар бозори «Premium» тоифасидаги эмитентнинг қимматли қоғозлари билан 26,05 млрд. сўмлик 7124 та битим тузилган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларини харид қилиш андеррайтер ёки андеррайтерлар гуруҳи томонидан амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6208-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 23 августдаги 03/08-18/3271-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, андеррайтер акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижалари асосида акциялар хариди бўйича аризаларни тўплаш учун нарх чегараларини белгилаши ва ягона нарх асосида амалга оширилиш механизми жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish