Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзматов Қобул Машраббоёвичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳиқилдоқнинг сурункали торайиши бўлган беморларда даволаш тактикасини такомиллаштириш», 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1494.
Илмий раҳбар: Шамсиев Джаҳангир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Григорьева Алла Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озербайджон давлат шифокорларни малакасини ошириш институти (Озарбайжон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайиши бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда жарроҳлик амалиётидан олдинги ва кейинги парваришлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳиқилдоқ шиллиқ қаватнинг қалинлашиши, плазмацитар инфильтрацияси, ҳиқилдоқ ёриғининг тўлиқ бекилиши билан бирга тоғай халқаларининг оссификацияси, ҳиқилдоқ ва трахея шиллиқ қаватининг эпителийси тукларининг йўқолиши ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайишининг шаклланишида хавфли омил эканлиги исботланган;
ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайиши чандиқ соҳасида амалга оширилган даволаш таратиби чандиқни юмшатиб баллон дилятация қилишда асоратларни камайтириш ва қайта чандиқ ҳосил бўлишини олдини олиш тартиби асосланган;
ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайишининг овоз бойламлари ости соҳасида торайиш бўлган беморлар ва ҳиқилдоқнинг овоз бойламлари ости ва трахея соҳасида торайиш бўлган беморларни даволашда баллон дилятациянинг анъанавий даволашга нисбатан самарадорлиги исботланган;
ҳиқилдоқ, трахеостома ва бронхлар бактериал биоценозларининг полимикроб табиати, фақат айрим дори воситаларига сезгирлиги юқори бўлган патоген ноклостридиал анаэроблар борлиги бактерияларнинг таниқли антибиотикларга чидамлилигининг ортиши антибактериал терапиянинг  самарали  даволаш тартибини белгиланганлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳиқилдоқнинг сурункали торайиши ташхисланган беморларни даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайиши бўлган беморларни жарроҳлик даволашга тайёрлаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳиқилдоқнинг сурункали стенози бўлган беморларни операциядан олдинги тайёрлаш бочқичида ва операциядан кейинги даврда консерватив даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-р/20-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайиши бўлган беморларни жарроҳлик амалиётига тайёрлаш талаблари натижасида чандиқни юмшатиш ва жарроҳлик усулига тайёрлаш имконини берган;
ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайиши ташхисланган беморларни жарроҳлик усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали ҳиқилдоқ стенозини жарроҳлик йўли билан даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-р/20-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳиқилдоқнинг сурункали чандиқли торайиши бўлган беморларни хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш хасталикнинг қайталанишлар сонини камайтириш имконини берган;
ҳиқилдоқнинг сурункали торайиши ташхисланган беморларни даволаш тактикасини такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 08-17620-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши хиқилдоқнинг овоз бойламлари соҳасида торайиши ҳамда ҳиқилдоқнинг овоз ости ва трахея соҳасидаги торайиши бўлган беморларда баллон дилятацияси натижасида амалиёт анъанавий жарроҳлик амалиётига нисбатан 86% ижобий натижа бериши ҳамда беморларларнинг шифохонада даволаниш 4,2±0,8 кун ва тўлиқ реабилитация даврининг давомийлиги 32,6±5,6 кун сезиларли даражада қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish