Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Ғуломжон Рахмонбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта хомашёсини инфрақизил нурланиш ёрдамида қуритадиган қурилмани яратиш ва унинг параметрларини асослаш” 05.02.03 - Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.3.PhD/Т279.
Илмий раҳбар: Онарқулов Каримберди Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Иброхим Тургунович техника фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёсини инфрақизил нурланишлар ёрдамида қуритадиган қурилма яратиш ва параметрларини асослаш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
пахтани қуритиш учун сувнинг ютилиш чегарасида 5.25 дан 25 мкм гача тўлқин узунлигидаги, 10 мк.сек импульсли инфрақизил нурланишлар чиқарадиган функционал керамика илк маротаба қўлланилган;
пахтани хомашёсини қуритишда тавсия қилинган янги функционал керамика асосидаги инфрақизил нурланишли қуритиш қурилмасида буғни олиб кетишнинг эжекторли усули ва технологияси мўри тизими асосида ишлаб чиқилган;
катта қуёш печида бирламчи манбадан чиқаётган узлуксиз энергияли нурланишни тор спектрал соҳага эга бўлган кучли импульс асосидаги нурланиш тарқатадиган керамика қўлланиб илк маротаба пахтани қуритишда қўлланилган;
қуритгич камерасида бораётган қуритиш жараёни кўрсаткичлари маҳсулот массасига боғлиқлигидан келиб чиқиб, турли қалинликдаги пахта хомашёсининг температураси ва намлиги ўзгаришининг таъсир вақтига боғланиши асосида ҳисоблаб аниқланган;
пахта хомашёсининг асосий технологик катталикларини дастлабки намлиги ва қуритишнинг иш унумдорлиги ўртасидаги боғланишлар аналитик таҳлил қилиб ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта хомашёсини қуритиш учун функционал керамика асосидаги ИҚ нурлар ёрдамида қуритиш қурилмасини ишлаб чиқиш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
функционал керамика асосидаги инфрақизил нурлар ёрдамида пахта хомашёсини қуритиш қурилмаси  “O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari” уюшмаси тасарруфига кирувчи “Bog‘dod paxta tozalash” AJ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari” уюшмасининг 2022 йил 17 майдаги 01/22-312 – сон маълумотномаси). Натижада пахта хомашёсинииг таркибидаги ифлосликларнинг активлашмаслигига ва тола сифатини бир синфга ошириш имкони яратилган, нуқсон ва ифлосликларнинг массавий улушлари ҳамда электр энергия сарфи камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish