Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронов Нурзод Исмоиловичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қадриятли ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1063.  
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий рахбар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Махмудов Мэлс Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадриятли ёндашув асосида  кичик ёшдаги  ўқувчиларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик асосларини аниқлаш ва улардан ҳозирги давр таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга доир  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатлар (куч, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик, тезкорлик, кординация)ни ривожлантиришнинг ёш ва индувидуал хусусиятлари  уларнинг жисмоний тайёргарлик омиллари асосида ва психофизиологик ҳамда педагогик шарт-шароитлари (таълим муҳити ва тарбия жараёни, тамойиллар, функциялар) жисмоний тайёргарлик мезонларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида табиий ҳатти-ҳаракатлар (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, предметли машқлар) турлари билан маънавий-ахлоқий қарашлар (инсонийлик, ҳаққонийлик, дўстлик, самимийлик) уйғунлигини таъминлаш орқали жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёнининг ташкилий-тарбиявий компонентлари мазмунан такомиллаштирилган;
“оила-маҳалла-мактаб-олий ўқув юрти” ҳамкорлигида дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар, махсус курслар, вебинарлар ва ўқув материаллари мазмунини жисмоний ва интеллектуал хусусиятлар ўртасидаги мувозанатни сақлаш орқали ички ва ташқи интеграциялаш асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик жараёни такомиллаштирилган;
ўқув-тарбия жараёнида кичик ёшдаги ўқувчиларда  жисмоний сифатларининг ривожланганлик даражалари (паст, ўрта, юқори) ҳамда мажмуавий баҳолаш мезони (қадриятли-ижодий, фаолиятли-коммуникатив, мотивацион) амалий тажриба машғулотлари асосида такомиллаштирилиб, қадриятли ёндашув асосида ўқитиш самарадорлигини таъминлашга қаратилган механизмни амалга ошириш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида қадриятли ёндашув асосида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик асосларига доир тадқиқот ишимиз натижаси асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатлар (куч, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик, тезкорлик, кординация)ни ривожлантиришнинг ёш ва индувидуал хусусиятлари  уларнинг жисмоний тайёргарлик омиллари асосида ва психофизиологик ҳамда педагогик шарт-шароитлари (таълим муҳити ва тарбия жараёни, тамойиллар, функциялар) жисмоний тайёргарлик мезонларини аниқлаштиришга оид таклифлардан Бухоро давлат университетининг ОТ-Ф1-002 – “Ёшларда миллий ғоя ва мавкуравий иммунитетини шакллантиришнинг психологик механизмлари” (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Ёшларда миллий ғоя ва мавкуравий иммунитетини шакллантиришда миллий мерос ва қадриятларнинг аҳамияти” бўлимини амалга жорий этишда  фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 29 ноябрдаги 01-2896-сон маълумотномаси). Натижада, қадриятли ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчилари жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятларини ташхислаш ва коррекциялаш методларини қўллаш имкониятлари кенгайтирилган; 
умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида табиий ҳатти-ҳаракатлар (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, предметли машқлар) турлари билан маънавий-ахлоқий қарашлар (инсонийлик, ҳаққонийлик, дўстлик, самимийлик)ни ҳисобга олган ҳолда жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёнининг ташкилий-тарбиявий компонентларини мазмунан такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил март апрел ойларидаги “Спорт менинг тақдиримда”, “Келажак эгалари” кўрсатувларининг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 декабрдаги 1/330-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия ва спорт ҳамда миллий қадриятларга меҳр - муҳаббат руҳида тарбиялаш ва таълим жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган. 
“оила-маҳалла-мактаб-олий ўқув юрти” ҳамкорлигида дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар, махсус курслар, вебинарлар ва ўқув материаллари мазмунини жисмоний ва интеллектуал манфаатлар ўртасидаги мувозанатни сақлаш орқали ички ва ташқи интеграциялаш асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик жараёнини такомиллаштиришга оид назарий маълумотлар “Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва ҳакамлик қилиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи, 359-070-рақамли гувоҳномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг  миллий қадриятларга нисбатан билим ва кўникмаларини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish