Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарофутдинова Раънохон Шавкатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Синфдан ташқари машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаолиятини  ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2511.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўринова Феруза Ўлжаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Қодирова Феруза Усмановна, педагогика фанлари доктори, доцент; Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синфдан ташқари машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларини  ижодий фаолиятни  ривожлантириш  методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришга  хизмат қиладиган дидактик-психологик имкониятлар муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро мусобақалашиш каби креативлик мезонларини ўқитувчининг инновацион фаолияти мазмунига ўқувчилар бўш вақтини мақсадли назоратга олишга йўналтирилган шахсий намуна муҳитида сингдириш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ижтимоий муҳитда шахс когнитив-амалий ҳаракатларини дифференциал моделлаштириш механизмларининг регламентар мувофиқлашуви ҳамда янгиликларни қабул қилиш, ижодий  фикрлаш ва ижодий ишлашни мустақил ташкил этишга ўргатувчи мотивацион-креатив иш турларини нисбий қиёслаш муносабатида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
синфдан ташқари машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаолиятини ривожлантириш модели ақлий ва эстетик тарбия уйғунлигидаги кўргазмалилик, вазиятбоплилик каби тамойилларни “табиат ва ижодий муҳит” муносабатидаги ўқув-тарбиявий, ўқув-технологик жараёнга якка, жамоавий ишлаш каби иш турларини адаптивлаштирувчи ўзини-ўзи ривожлантириш муҳитида киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантириш технологиялари  синфдан ташқари машғулотларни ахборотли муҳитда ташкил этишга мўлжалланган "Тез ҳисобла" компьютер машқлари ҳамда манфаатли ижодга ундайдиган ҳаётий вазиятларни эркин ифодалашга мотивацияловчи ўқув кейслари, блиц сўров, моделлаштириш, ижодий иш каби интерфаол усулларга даврий ўзлаштириш прогресини таъминлаган ҳолда  устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. синфдан ташқари машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларида ижодий фаолиятни ривожлантириш бўйича  илмий - тадқиқот натижалари асосида:
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришга  хизмат қиладиган дидактик-психологик имкониятлар муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро мусобақалашиш каби креативлик мезонларини ўқитувчининг инновацион фаолияти мазмунига шахсий намуна муҳитида сингдиришга оид таклиф ва тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг И-2011-1З рақамли “Тарбиячиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 15 январдаги 02-07-127/04-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик  имкони оширилган;
ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ижтимоий муҳитда шахс когнитив-амалий ҳаракатларини дифференциал моделлаштириш механизмлари ҳамда янгиликларни қабул қилиш, ижодий  фикрлаш ва ижодий ишлашни мустақил ташкил этишга ўргатувчи мотивацион-креатив иш турларини нисбий қиёслаш муносабатида оптималлаштиришга оид таклифлари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ОТ-Ф-1-100 рақамли "Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодий воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви" номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 15 январдаги 02-07-127/04-сон маълумотномаси). Натижада, синфдан ташқари машғулотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
синфдан ташқари машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаолиятини ривожлантириш модели ақлий ва эстетик тарбия уйғунлигидаги кўргазмалилик, вазиятбоплилик каби тамойилларни “табиат ва ижодий муҳит” муносабатидаги ўқув-тарбиявий, ўқув-технологик жараёнга ўзини-ўзи ривожлантириш муҳитида киритишга доир таклифлари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ОТ-Ф-1-100 рақамли "Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодий воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви" номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 15 январдаги 02-07-127/04-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаолияти ривожлантирилган ва уни баҳолашнинг миллий тизими такомиллаштиришга  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish