Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Қодиржон Хусанбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Таркибида целлюлоза тутган, маҳаллий хомашёлар асосида тайёрланган қурилиш материалларини ёнғиндан хавфлилигини камайтириш”, 05.10.02 –Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1249.
Илмий раҳбар: Курбанбаев Шухрат Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилотноми: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Нуркулов Файзулла Нурмўминович, Тошкент кимё технология илмий–тадқиқот институти технология бўлими мудири т.ф.д., к.и.х, Касимов Тўрабек Касимович, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти кафедра доценти т.ф.н. 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида янги таркибли, ёнғинга хавфсиз целлюлоза асосли қурилиш материалларни ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш орқали бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга эришишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
микрокристаллик целлюлоза, маҳаллий ёғоч материаллари қипиқлари ва кремний (IV) оксидининг турли хил хосилаларининг юқори дисперсли заррачалари асосида ёнғинга хавфсиз қурилиш материалларининг янги таркиблари ишлаб чиқилган;
юқори дисперсли минерал заррачаларнинг турли хил ёғочларнинг термик хоссаларига таъсири қилишини аниқлаш орқали ёғоч асосли қурилиш материалларининг оловбардошлик хоссаларини яхшилаш механизмлари ишлаб чиқилган;
кремний (IV) оксиди, волластонит, микрокристаллик целлюлоза каби  моддалар билан модификациялаш орқали целлюлоза таркибли қурилиш материалларининг физик-механик хоссалари ва оловбардошлилик чегараси оширилган;
маҳаллий ёғоч материаллари ва юқори дисперсли минерал заррачалар асосида ёнғинга хавфсиз ёғоч таркибли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг технологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида олинган таркиблар орқали целлюлоза таркибли қурилиш материалларини ёнғиндан ҳимоялаш бўйича олинган натижалар асосида:  
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган "SURXO KSP GRAND" МЧЖ ҳамда Фарғона шаҳрида жойлашган "TO PRODUSE AND SELL CONSTRUCTION MATERIALS" QK МЧЖларнинг ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этилган. ("SURXO KSP GRAND" МЧЖнинг 2021 йил 22 июлдаги далолатномаси, "TO PRODUSE AND SELL CONSTRUCTION MATERIALS" QK МЧЖнинг 2021 йил 6 июндаги далолатномаси).
Шунингдек янги олинган иссиқдан ҳимояловчи оловбардош ёғоч қипиқли плиталардан намуналар олиниб уларининг ёнғин-техник ва физик-механик кўрсаткичлари синовдан ўтказилди. Мазкур қурилиш материалларини тутун хосил қилиш коэффициентини 13% гача, ёнғин тарқалиш тезлиги ва қритик ҳарорат қийматини 11-13 дақиқагача, яъни 0,3 маротаба яхшиланди. Шунингдек кремний  (IV)  оксидининг юқори диссперсли модификацияланган  заррчалари билан ишлов берилиб олинган қийин ёнувчи оловбардош ёғоч қипиқли плиталарнинг ёнувчанлик гуруҳи кучли алангаланиш (Ё3) гуруҳидани мўътадил (Ё2) гуруҳига ўтказилгани илмий асосланган, кремний  (IV)  оксидининг юқори диссперсли модификацияланган  заррчаларини қўлланилишида йиллик иқтисодий самарадорлиги 1 045 440 000 (бир миллиард қирқ беш миллион тўрт юз қирқ минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish