Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Эркин Ильхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ноанъанавий хомашё асосида цемент клинкерини ва унинг технологик параметрларини ишлаб чиқиш», 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T648.
Илмий раҳбар: Мухамедбаева Замира Абдулжапаровна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги техника фанлари бўйича илмий даражалар берувчи 
DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 
Расмий оппонентлар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Ниғматулла  Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айланма печларда цемент клинкерини куйдиришни жадаллаштиришнинг энергия ва ресурстежамкор, илмий асосланган принципларини ривожлантириш, анъанавий хомашё базаси ўзгарганида технологик жараёнларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўйиниш коэффиценти ва модулларнинг турли кўрсаткичларида базальт асосли хомашё аралашмаларидан олинган клинкерларнинг микроструктураси ва фазавий таркибининг шаклланиш қонуниятлари асосланган;
клинкерни куйдиришда базальт шишасининг кальций-темир таркибли авгит ҳосил қилиб парчаланиши аниқланиб, икки валентли темирнинг оксидланиши натижасида гематит ва кварцнинг ажралиши исботланган;
портландцементнинг мустаҳкамлиги темирга бой СаО∙Al2О3∙Fe2О3 таркибнинг анъанавий СaO∙Fe2О3 таркибга нисбатан осон гидратланиши натижасида ҳосил бўлувчи алюмоферрит миқдорининг ортиши билан асосланган;
айланма печлар қопламаси параллел шамот ва хромомагнезит иссиқбардош маҳсулотлари билан қопланиши орқали куйдириш худудининг аланга ости чегара бўлимида термик зўриқишларни 20 % гача камайиши, қоплама эксплуатацион муддати 1,2 марта узайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Таркибида базальт бўлган аралашмалар асосида цемент клинкери олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Зебра» усулида терилган ўтга чидамли ғишт қопламали айланма печларда цемент клинкери пишириш технологияси «Наманганцемент» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 28 июлидаги 03/06-1876-сон маълумотномаси). Натижада, айланма печларнинг ўтга чидамли ғишт қопламаларини ишлаш муддатини 1,2 баробарга ошириш имконини берган;
таркибида базальт бўлган аралашмалар асосида цемент клинкери олиш технологияси «Наманганцемент» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 28 июлидаги 03/06-1876-сон маълумотномаси). Натижада, базальт хомашёсини қўллаш билан оловбордош комплекс қопламалар ишлаб чиқариш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish