Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулазизова Ўғилой Нуриддинхўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий хизматлар бозорларида рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш сиёсати», 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1480.
Илмий раҳбар: Усманов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Насырходжаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақобатни таҳлил қилиш ва молиявий хизматлар бозорларининг концентрациясини аниқлашнинг илмий-услубий тамойиллари ва уларни монополияга қарши тартибга солиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий хизматларга товар бозорлари субъектларини тижорат мақсадларида турли кўриниш ва шаклларда молиялаштириш сифатида ёндашиш молиявий хизматлар бозорининг макроиқтисодий таҳлили учун қўшимча имкониятлар яратиши илмий асосланган;
релевант молиявий хизматлар бозори чегараларини ҳудудий хусусиятни истисно этган ҳолда соҳага хос хусусиятни ҳисобга олишни назарда тутувчи, молиявий хизматлар истеъмолчилари учун сотиб олиш йўналишлари ва қулайлик принципига кўра белгилаш таклифи асосланган;
молиявий хизматнинг монопол юқори нархини аниқлашда молиявий хизматга талаб ва таклифнинг умумий ҳажмлари нисбатини ҳисобга олган ҳолда рақобатбардош кредит бозорига тақлид қилувчи ва банк кредитлари бўйича мувозанатли фоизларни шакллантириш имконини берувчи ягона ахборот платформасидан фойдаланиш таклифи асосланган;
банкларнинг кредит бозорларида юқори иқтисодий концентрация ва бозор ҳукмронлигига эга бўлиш омиллари, кредитлаш бўйича фоиз ставкаларининг асоссиз юқори бўлишига олиб келувчи юқори қайта молиялаш ставкасини белгилаш амалиётини бекор қилиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Молиявий хизматлар бозорларида рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш сиёсати борасида ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
молиявий хизматларга товар бозорлари субъектларини тижорат мақсадларида турли кўриниш ва шаклларда молиялаштириш сифатида ёндашиш молиявий хизматлар бозорининг макроиқтисодий таҳлили учун қўшимча имкониятлар яратиши борасидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан фаолиятнинг дастурий-услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган  (Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 18 апрелдаги 442/03-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида монополияга қарши тартибга солишга оид қонуности ҳужжатларининг концептуал аппаратини янгилаш ва такомиллаштириш имкони яратилган;
релевант молиявий хизматлар бозори чегараларини ҳудудий хусусиятни истисно этган ҳолда соҳага хос хусусиятни ҳисобга олишни назарда тутувчи, молиявий хизматлар истеъмолчилари учун сотиб олиш йўналишлари ва қулайлик принципига кўра белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан фаолиятнинг дастурий-услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 18 апрелдаги 442/03-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилаётган қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш лойиҳасида молия хизматлари бозори таҳлилида иқтисодиётни рақамлаштириш ҳисобига бозор чегараларини белгилаш ҳудудий тамойилларининг чиқариб ташланишига имкон яратилган;
молиявий хизматнинг монопол юқори нархини аниқлашда молиявий хизматга талаб ва таклифнинг умумий ҳажмлари нисбатини ҳисобга олган ҳолда рақобатбардош кредит бозорига тақлид қилувчи ва банк кредитлари бўйича мувозанатли фоизларни шакллантириш имконини берувчи ягона ахборот платформасидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан фаолиятнинг дастурий-услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 18 апрелдаги 442/03-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида монополиянинг юқори нархларини белгилашда ўртача бозор нархини ҳисоблашнинг бозор механизмларидан фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилаётган қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш лойиҳасига киритиш имкони яратилган;
банкларнинг кредит бозорларида юқори иқтисодий концентрация ва бозор ҳукмронлигига эга бўлиш омиллари, кредитлаш бўйича фоиз ставкаларининг асоссиз юқори бўлишига олиб келувчи юқори қайта молиялаш ставкасини белгилаш амалиётини бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан фаолиятнинг дастурий-услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган  (Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 18 апрелдаги 442/03-16-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида кредитлар бўйича фоиз ставкалари сезиларли даражада пасайтириш имкони яратилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish