Абдурахимова Азиза Уразалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қаттиқ жисм-қаттиқ жисм аралашмаларини уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш учун самарали қурилма яратиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т256.
Илмий раҳбар: Нурмухамедов Хабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусрат Раджабович, техника фанлари доктори, доцент; Рахмонов Тоир Зоирович,техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Ўзбеккимёмашзаводи» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уч фазали мавҳум қайнаш қатламда «қаттиқ жисм-қаттиқ жисм» ҳар хил жинсли аралашмани ажратиш усули ва қурилмасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологиясида «мева-пўст» аралашмасини ажратиш ва мевани ювиш учун «эрлифт» эффектга эга уч фазали мавҳум қатлами аниқланган;
уч фазали мавҳум қайнаш қатламда мавҳум қайнаш бошланиш wпс ва учиб чиқиш wун тезликларини ҳисоблаш учун умумлаштирувчи юқори аниқликка эга формулалар яратилган;
босимни бир зумда пасайтириш усулида тозаланган мева ва чексиз юпқа кўринишдаги пўстнинг физик-механик хоссалари аниқланиб, бир вақтда уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш, ювиш ва чўктириш жараёнининг физик модели ишлаб чиқилган;
оқим ўтишининг осциллирланган режимни ҳосил қилувчи секцияланган тақсимловчи панжаранинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
«мева-пўст» аралашмасини уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш жараёни учун усул ва қурилма яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Қаттиқ жисм-қаттиқ жисм» турли жинсли аралашмани уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Асептик усулда консерваланган сабзавот пюрелари»га техник шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 20155874-01:2016 112/005974-сон билан Давлат рўйхатига киритилган). Натижада илдиз мевалардан саноат миқёсида кимёвий таркибини максимал даражада сақлаб қолган ҳолда пюре олиш имконини берган;
«қаттиқ жисм-қаттиқ жисм» аралашмани уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш учун мўлжалланган аппарат «Ўзбеккимёмашзаводи» АЖда жорий қилинган («Ўзбеккимёмашзаводи» АЖнинг 2018 йил 9 январдаги 08/12-023-сон маълумотномаси). Натижада ажратиш, ювиш ва чўктириш жараёнларини битта аппаратда олиб бориш имконини берган;
яратилган гидроклассификатор асосида асептик усулида консерваланган сабзавот пюреларини олиш технологияси «Xiva-Oazis» МЧЖда жорий қилинган («Ўзбеккимёмаш заводи» АЖнинг 2018 йил 9 январдаги 08/12-023-сон маълумотномаси). Натижада технологик жараён иқтисодий самарадорлигини 25%га ошириш имконини берган.