Sayt test rejimida ishlamoqda

Mамаюсупова Диловархон Бегматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат-хусусий шериклиги асосида туристик салоҳиятни бошқариш (Фарғона вилояти мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2076. 
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Курбанниязов Шахзодбек Каримович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Норчаев Асатилла Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудуднинг туристик салоҳиятни оширишда давлат-хусусий шериклиги механизмидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйичa таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлардаги туристик аҳамиятдаги кичик объектларни аниқлаш, уларнинг туристик жозибадорлигини ошириш ҳамда йўналиши жиҳатидан энг яқин жойлашган йирик туристик манзил ёки обидаларнинг саёҳат-ташрифий дастурига қўшиб бориш орқали ҳудуд туристик салоҳиятини ошириш таклифи асосланган;
туристик хизматларни ташкил этиш ва бошқаришнинг яхлит жараёнини функционал жиҳатдан мустақил босқичларга ажратишга кўра давлат-хусусий шерикликни жорий этишнинг мантиқий ва муддат жиҳатидан изчиллиги асосланган; 
туристик салоҳиятни давлат-хусусий шериклиги асосида бошқариш самарадорлигини туризм фаолиятида қўлланилувчи давлат мулки объектларини концессия шартномаси бўйича тижорат тузилмаларига вақтинчалик фойдаланишга бериш орқали таъминлаш асосланган;
Республика ва Фарғона вилояти бўйича санатор-курорт ва бошқа жойлаштириш воситаларининг вақтга боғлиқ тренд моделлари асосида туризмни ривожланишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудда туристик салоҳиятни ДХШ механизмлари асосида оширишнинг устувор йўналишлари бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaр aсoсидa:
ҳудудлардаги туристик аҳамиятдаги кичик объектларни аниқлаш, уларнинг туристик жозибадорлигини ошириш ҳамда йўналиши жиҳатидан энг яқин жойлашган йирик туристик манзил ёки обидаларнинг саёҳат-ташрифий дастурига қўшиб бориш орқали ҳудуд туристик салоҳиятини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги томонидан “Ҳудудларда туристик салоҳиятни ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 03-17-02/1486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллaш aсoсидa ҳудудлардa туристик аҳамиятдаги кичик объектларни саёҳат-ташрифий дастурига қўшиб бориш орқали ҳудуд туристик салоҳиятини ошириш имкони яратилгaн;
туристик хизматларни ташкил этиш ва бошқаришнинг яхлит жараёнини функционал жиҳатдан мустақил босқичларга ажратишга кўра давлат-хусусий шерикликни жорий этишнинг мантиқий ва муддат жиҳатидан изчиллиги ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги томонидан “Ҳудудларда туристик салоҳиятни ва ундан фойдаланиш cамарадорлигини ошириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 03-17-02/1486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллaш aсoсидa туристик хизматларни ташкил этиш ва бошқаришнинг турли босқичларида давлат-хусусий шерикликни жорий этишнинг мантиқий ва муддат жиҳатидан изчиллигини ҳисобга олиш имкони яратилгaн;
туристик салоҳиятни давлат-хусусий шериклиги асосида бошқариш самарадорлигини туризм фаолиятида қўлланилувчи давлат мулки объектларини концессия шартномаси бўйича тижорат тузилмаларига вақтинчалик фойдаланишга бериш орқали таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги томонидан “Ҳудудларда туристик салоҳиятни ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 03-17-02/1486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллaш aсoсидa туризм фаолиятида қўлланилувчи давлат мулки объектларини концессия шартномаси бўйича тижорат тузилмаларига вақтинчалик фойдаланишга бериш имкони яратилгaн;
Республика ва Фарғона вилояти бўйича санатор-курорт ва бошқа жойлаштириш воситаларининг вақтга боғлиқ тренд моделлари асосида ишлаб чиқилган туризмни ривожланишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги томонидан “Ҳудудларда туристик салоҳиятни ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги  03-17-02/1486-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш aсoсидa ҳудудларда туристик соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилгaн.

Yangiliklarga obuna bo‘lish