Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Собир Худойбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилояти тарихий-маданий туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1533.
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Алиева Махбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг тарихий-маданий туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича  таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий-маданий туристик салоҳият самарадорлиги таркибида тарихий буюмларнинг туристик маҳсулот сифатида жалб этилишининг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, тарихий буюмлар ва ялпи туризм ҳажми ўзаро нисбатига кўра юз йилгача бўлган даврга тааллуқли тарихий буюмлар  ялпи туризм ҳажмининг 5 фоизи, ундан кўп йилларга кўра 10 фоиз, тарихий буюм ноёб аҳамиятига кўра 100 фоизи миқдорида белгилаш бўйича услубий ёндашув  таклиф этилган;
Самарқанд вилояти, туманлари кесимида туристик салоҳиятни миқдорий-сифат қийматини интеграл баҳолашни “паст”, “ўрта”, юқори” ва “жуда юқори” сифат таснифи даражасидаги услубий ёндашув негизида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
туристик объект салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг  ички имконияти сифатида гид мутахассисларини тайёрлаш марказлари қошида маҳорат курсини ташкил этиш ҳамда гид-экскурсаводлар туристик ресурс салоҳиятидан унумли фойдаланишда малака талабларини белгилаган ҳолда улар таркибига, жумладан гуруҳ ишини режага кўра белгиланган кетма-кетликда ташкил этиш ва гуруҳни бошқариш салоҳиятини киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тарихий-маданий туристик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда меҳмонхоналар тармоғини мазкур объектга айлантириш мумкин бўлган тарихий объектларни жалб этиш орқали кенгайтириш, вилоятнинг шаҳар ва туманлари кесимида мақсадли тадбирларни, жумладан умумжаҳон меросига киритилган объектлар доирасида меҳмонхоналар қуриш ишларини эслектрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга бериш асосланган ва минтақада туризмни ривожлантириш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилояти тарихий-маданий туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар  асосида:
 тарихий-маданий туристик салоҳият самарадорлиги таркибида тарихий буюмларнинг туристик маҳсулот сифатида жалб этилишининг мақсадга мувофиқлиги ва услубий ёндашув Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги  Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос  вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги  04-18/1771-сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашувни Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида қўлланилиши натижасида «Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи»да (Самарқанд ш.) сақланаётган тарихий буюмларнинг баҳоси аниқланган;
  Самарқанд вилояти, туманлари кесимида туристик салоҳиятни миқдорий-сифат қиймати негизида интеграл баҳолашни “паст”, “ўрта”, юқори” ва “жуда юқори” сифат таснифи даражасидаги услубий ёндашув Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос  вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги  04-18/1771-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш натижасида тарихий-маданий туристик объектлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашнинг аниқлик даражаси оширилиб, Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий туристик объектлар, жумладан «Регистон ансамбли» бўйича туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги 2,2% (салоҳияти 3,25 балл), «Улуғбек расадхонаси» бўйича 4,0% (1,25 балл), «Бибихоним мадрасаси» бўйича 37,0% (2,25 балл), «Амир Темур мақбараси» бўйича  60,0% ни (3,5 балл) ташкил этиши юқори аниқлик даражасида аниқланган;
туристик объект салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш  ички имкониятини ҳамда гид-экскурсаводлар туристик ресурс салоҳиятидан унумли фойдаланишда малака талабларини белгилаган ҳолда улар таркибига, жумладан гуруҳ ишини режага кўра белгиланган кетма-кетликда ташкил этиш ва гуруҳни бошқариш салоҳиятини киритиш бўйича таклифлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга бундай ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос  вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги  04-18/1771-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши тарихий-маданий объектлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган ҳолда «Амир Темур мақбараси» (Самарқанд ш.) салоҳиятини 3,5 балл, «Регистон ансамбли» салоҳиятини 3,25 балл, «Бибихоним мадрасаси» салоҳиятини 2,25 балл, «Улуғбек расадхонаси» салоҳиятини 1,25 балл даражасида шаклланишига муайян ҳисса қўшган;
тарихий-маданий туристик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда меҳмонхоналар тармоғини мазкур объектга айлантириш мумкин бўлган тарихий объектларни жалб этиш орқали кенгайтириш, вилоятнинг шаҳар ва туманлари кесимида мақсадли тадбирларни, жумладан умумжаҳон меросига киритилган объектлар доирасида меҳмонхоналар қуриш ишларини эслектрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга бериш, тарихий-маданий туристик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги  Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос  вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги 04-18/1771-сон маълумотномаси). Натижада, меҳмонхоналар тизимини такомиллаштириш асосида меҳмонхона ўринлари сонини кўпайтириш, туристларга қулайликлар яратиш орқали хизматлар сифатини ошириш ҳамда туристик оқимни кўпайтириш асосида тарихий-маданий туристик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish