Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Феруза Йўлдошевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лизинг муносабатларини ривожлантиришда маркетинг стратегиялари”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2390.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ургaнч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Икромов Мурат Акрамович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фарход Озодович, иқтиcодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лизинг муносабатларини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лизинг муносабатларини ривожлантиришда содиқлик (SAT), ишончлилик (TRUST) омиллари ва рақамли маркетинг каналлари бўлган ижтимоий медиа (SM) асосида лизинг бозорида ўзаро муносабатлар маркетингини таркибий тузилмаси таклиф қилинган; 
лизинг муносабатларини ривожлантиришда лизинг объектини ijara.soliq.uz платформасида акс эттириш орқали уни учинчи шахсга беришни назарда тутувчи сублизингга бериш амалиёти таклиф этилган;
лизинг хизматлари бозорида маркетинг самарадорлигини ифодаловчи (SEO) қидирув тизими асосида бозор сегменти чегараларини кенгайтириш стратегиясини амалга оширувчи схемаси таклиф қилинган; 
лизинг муносабатларини ривожлантиришнинг кўп омилли эконометрик моделлари ва ARIMA моделига кўра ривожланишнинг устувор йўналишларини кўрсатиб берувчи 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Лизинг муносабатларини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:  
лизинг муносабатларини ривожлантиришда содиқлик (SAT), ишончлилик (TRUST) омиллари ва рақамли маркетинг каналлари бўлган ижтимоий медиа (SM) асосида лизинг бозорида ўзаро муносабатлар маркетингини таркибий тузилмаси бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-12-0-Q/22 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон лизинг уюшмасининг 2022 йил 14 июлдаги UL/1273-сон маълумотномаси). Натижада лизинг муносабатларида иштирок қилувчи томонлар эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқлари бўйича батафсил маълумот олиш имкони яратилган; 
лизинг муносабатларини ривожлантиришда лизинг объектини ijara.soliq.uz платформасида акс эттириш орқали уни учинчи шахсга беришни назарда тутувчи сублизингга бериш амалиёти бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-12-0-Q/22 сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон лизинг уюшмасининг 2022 йил 14 июлдаги  UL/1273-сон маълумотномаси). Бу таклифни амалиётга татбиқ қилиниши натижасида лизинг хизматлари рақобатбардошлигини оширишга эришилган ҳамда фойдаланилмаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш йўллари аниқлаб берилган; 
лизинг хизматлари бозорида маркетинг самарадорлигини ифодаловчи (SEO) қидирув тизими асосида бозор сегменти чегараларини кенгайтириш стратегиясини амалга оширувчи схемаси бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-12-0-Q/22 сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон лизинг уюшмасининг 2022 йил 14 июлдаги  UL/1273-сон маълумотномаси). Натижада лизинг муносабатларини ривожлантиришда лизинг иштирокчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, потенциал лизинг олувчиларни аниқлаш, веб-сайт яратиш бўйича аниқ таклифлар берилган; 
Лизинг муносабатларини ривожлантиришнинг кўп омилли эконометрик моделлари ва ARIMA модели ёрдамида ривожланишнинг устувор йўналишларини кўрсатиб берувчи 2022-2026 йилларга мўжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-12-0-Q/22 сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон лизинг уюшмасининг 2022 йил 14 июлдаги  UL/1273-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида лизинг муносабатлари самардорлигини 4,5 фоизга ошириш имнониятини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish