Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Нилуфар Мирзаакбаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технология фани сервис хизмати йўналиши дарсларида ўқувчиларда креатив ёндашувни ривожлантириш” (лойиҳалаш ва тайёрлаш машғулотлари мисолида), 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Реd3556.
Илмий раҳбар: Каримов Исмоилжон, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаева Мухайё Лутфуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади технология фани сервис хизмати йўналиши дарсларида 5-7-синф ўқувчиларида креатив ёндашувни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштириш ва услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг креатив ёндашувини ривожлантиришда маҳсулотларни лойиҳалаш ва тайёрлаш машғулотлари мазмунининг дидактик параметрлари ўқув фаолияти натижаларини аниқлаштириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг тартибланган тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
сервис хизмати йўналиши дарсларида ўқувчиларга лойиҳалаш элементларини ўргатишда уларнинг креатив ёндашувларини ривожлантиришнинг алгоритмик босқичлари кластерли (таҳлил қилиш, лойиҳалаш, режа тузиш ва ишлов бериш) ва компетенциявий (ташаббускорлик, ишбилармонлик) ҳамда функционал алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда маҳсулотларни тайёрлаш машғулотларида фаоллигини оширишда креатив ёндашувни ривожлантириш тизими самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини аниқлаш, уларни ўқувчилар фаолиятига доир компонентларига горизонтал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ҳамда изчиллик тамойилларига кўра оптималлаштирилган;
креатив ёндашувнинг мақсадли, мазмунли, фаолиятли ва рефлексив компонентлари индивидуал ёндашувнинг барқарорлигини эмпирик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Технология фани сервис хизмати йўналиши дарсларида ўқувчиларда креатив ёндашувни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
маҳсулотларни лойиҳалаш ва тайёрлаш машғулотларида ўқувчиларнинг креатив ёндашув компонентлари  индивидуал ёндашувнинг барқарорлигини эмпирик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ўқувчиларга газламалардан маҳсулотларни лойиҳалаш элементлари  ва уларнинг креатив ёндашувини ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 20 июндаги 01/11-01/11-917-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг креатив ёндашуви асосида ўқувчиларда маҳсулотларни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг креатив ёндашувини ривожлантиришда маҳсулотларни лойиҳалаш ва тайёрлаш машғулотлари мазмунининг дидактик параметрлари ўқув фаолияти натижаларини аниқлаштириш асносида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг тартибланган тизимини ишлаб чиқилган ва сервис хизмати йўналиши дарсларида ўқувчиларга лойиҳалаш элементларини ўргатишда уларнинг креатив ёндашувларини ривожлантиришнинг алгоритмик босқичлари кластерли, компетенциявий ҳамда функционал алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Ўқувчиларни креатив ёндашув асосида маҳсулотларни лойиҳалаш ва тайёрлашга ўргатиш технологияси” мавзусидаги дастурий таъминот яратилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 20 июндаги 01/11-01/11-917-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг маҳсулотларни лойиҳалаш ва тайёрлаш машғулотлари мазмунининг дидактик параметрлари ўқув фаолияти натижаларини аниқлаштиридган ва ўқувчиларга лойиҳалаш элементларини ўргатишнинг алгоритмик босқичлари такомиллаштирилган.
ўқувчиларда маҳсулотларни тайёрлаш машғулотларида фаоллигини оширишда креатив ёндашувни ривожлантириш тизими самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини аниқлаш, уларни ўқувчилар фаолиятига доир компонентларига горизонтал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ҳамда изчиллик тамойилларига кўра оптималлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Жиззах давлат педагогика институтида бажарилган ИТД – 4 “Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синфлари учун технология таълимини барча йўналишларига оид Давлат таълим стандартлари асосида миллийлик билан суғорилган ўқув дарсликлари тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика институтининг 2022 йил 22 августдаги 04-763-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда креатив ёндашувни ривожлантириш тизими самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish