Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонқулов Камолиддин Муродиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Кичик саноат зоналари фаолиятини самарали бошқариш йўналишлари (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt669.
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик саноат зоналари фаолиятини самарали бошқариш йўналишларини тадқиқ этиш асосида илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришни танлов асосида амалга оширишни корхоналарнинг махсус инфратузилма хизматлари таъминоти жиҳатидан фаолият йўналиши ва ихтисослашувини инвестиция олди баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган; 
кичик саноат зоналари бошқарув фаолиятида унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг умумий ишлаб чиқариш жараёни ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича рискларини таснифлаш, риск даражасини баҳолаш ва бошқаришга йўналтирилган махсус хизматни йўлга қўйиш таклифи асосланган;
кичик саноат зоналари иштирокчиларининг олдиндан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келган янги истиқболли инвестицион имкониятлардан фойдаланишга йўналтирилган ҳамкорликдаги (қўшма) лойиҳаларни КСЗ дирекцияси ташаббускорлигида йўлга қўйиш орқали инвестициялар оқимини рағбатлантириш асосланган;
Қашқадарё вилоятида узоқ ва қисқа муддатларда инвестицияларнинг кичик саноат зоналари фаолиятига таъсирини баҳолаш асосида 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик саноат зоналари фаолиятини самарали бошқариш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришни танлов асосида амалга оширишни корхоналарнинг махсус инфратузилма хизматлари таъминоти жиҳатидан фаолият йўналиши ва ихтисослашувини инвестиция олди баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги  06/04-02-32/2671-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йилнинг биринчи ярмида кичик саноат зоналарига инвесторларни жалб этиш кўламини 11 фоизга оширишга ҳамда улардаги инвестицион лойиҳалар самарали ижросини таъминлашга имкон берган;
кичик саноат зоналари бошқарув фаолиятида унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг умумий ишлаб чиқариш жараёни ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича рискларини таснифлаш, риск даражасини баҳолаш ва бошқаришга йўналтирилган махсус хизматни йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 06/04-02-32/2671-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик саноат зоналари фаолиятини самарали бошқаришга қаратилган тадбирлар комплексининг ижроси юзасидан 2021 йилнинг биринчи ярмида 5,9 фоизли иқтисодий ўсишга эришилган;
кичик саноат зоналари иштирокчиларининг олдиндан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келган янги истиқболли инвестицион имкониятлардан фойдаланишга йўналтирилган ҳамкорликдаги (қўшма) лойиҳаларни КСЗ дирекцияси ташаббускорлигида йўлга қўйиш орқали инвестициялар оқимини рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги  06/04-02-32/2671-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида потенциал ва истиқболли инвесторлар ўртасида соғлом рақобатнинг ўсишига эришилган ва потенциал ва истиқболли инвесторларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичлари 21 фоизга яхшиланиши асосида уларнинг янги иш ўринлари яратишдаги иштироки 9,6 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялардаги иштироки 18,6 фоизга ошган;
Қашқадарё вилоятида узоқ ва қисқа муддатларда инвестицияларнинг кичик саноат зоналари фаолиятига таъсирини баҳолаш асосида 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2021 йилдаги инвестицион стратегияни ишлаб чиқишда, давлат инвестиция сиёсати бўйича хатарларни бошқаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 06/04-02-32/2671-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик саноат зоналари фаолиятини самарали инвестицион бошқаришнинг узоқ муддатли вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс тадбирлари тизимини ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish