Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунхўжаев Сардор Жамолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (Ph.D) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.11 – «Маркетинг» ва 08.00.03 - «Саноат иқтисодиёти».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.2.PhD/Iqt2275.
Илмий раҳбарлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Муратова Шохиста Нигматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Ибодилла Сагдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда маркетинг воситаларидан фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақобат шароитида электротехника саноати корхоналари иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ички аудит ва комплаенс хизмати асосида иқтисодий хавфсизлик бўлимини ташкил этиш таклифи асосланган;
электротехника саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлиги диапазонини энг паст даража (-1 гача), паст даража (- 1 дан 0 гача), ўрта даража (0 дан 0,9 гача), юқори даража (0,91 дан юқори) чегараларида баҳолаш таклиф этилган;
электротехника саноати корхоналари фаолияти маркетинг тадқиқотлари таркибига иқтисодий хавфсизлик бўйича ахборот-таҳлил мониторинг тизимларини интеграциялаш орқали корхоналар иқтисодий барқарорлиги даражасини ошириш имконияти асосланган;
«Ўзэлтехсаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги «Foton» AЖ ва «Zenit electronics» МЧЖ ларнинг 2030 йилгача иқтисодий хавфсизлиги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақобат шароитида электротехника саноати корхоналари иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ички аудит ва комплаенс хизмати асосида иқтисодий хавфсизлик бўлимини ташкил этиш таклифи  «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда ривожлантириш дастурларига жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 июлдаги 04-3/1659-сон маълумотномаси). Натижада «Foton» AЖ ва «Zenit electronics» МЧЖларда мазкур бўлим хизматини йўлга қўйиш орқали стратегик ва тактик даврларда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилган;
электротехника саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлиги диапазонини энг паст даража (-1 гача), паст даража (- 1 дан 0 гача), ўрта даража (0 дан 0,9 гача), юқори даража (0,91 дан юқори) чегараларида баҳолаш таклифи «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда ривожлантириш дастурларига жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 июлдаги 04-3/1659-сон маълумотномаси). Натижада «Foton» AЖ ва «Zenit electronics» МЧЖ корхоналарида иқтисодий хавфсизлик даражаси баҳоланиб, иқтисодий хавфсизликка хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланган, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
электротехника саноати корхоналари фаолияти маркетинг тадқиқотлари таркибига иқтисодий хавфсизлик бўйича ахборот-таҳлил мониторинг тизимларини интеграциялаш орқали корхоналар иқтисодий барқарорлиги даражасини ошириш таклифи «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда    ривожлантириш дастурларига жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 июлдаги 04-3/1659-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида «Foton» AЖ ва  «Zenit electronics» МЧЖларда дебиторлик ва харажатларни оптималлаштириш асосида кредиторлик қарзларини 37 фоизга камайтириш, харажатларни 13,5 фоизга қисқартириш имкони яратилган;
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги «Foton» AЖ ва «Zenit electronics» МЧЖларнинг 2030 йилгача иқтисодий хавфсизлиги прогноз кўрсаткичлари «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда ривожлантириш дастурларига жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 июлдаги 04-3/1659-сон маълумотномаси). Натижада «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарни ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда асосий кўрсаткич ва параметрларни ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish