Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Адхам Файзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Машинада терилган пахта хом ашёсини йирик ифлосликлардан тозалагичини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.1.PhD/Т.2705.
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Сураевмонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор, Шухратов Шароф Шухратович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозликинститути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Пахта хомашёсининг тозалашни жадаллаштириш усулини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш имконини берадиган технологик машинани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хом ашёсини йирик ифлосликлардан тозалаш самарасини ошириш учун пахтани аррали барабанларга тақсимловчи камерага ва колосникли панжара асосида такомиллаштирилган пахта тозалагич ишлаб чиқилган; 
илаштирувчи колосник ва қозиқли барабан кожухи орасидаги тирқишдан ўтадиган пахта оқимининг тезлиги, унинг пахта оқимига қозиқчалар таъсирида ҳосил бўладиган ташқи кучлар босим кучини, уринма йўналиши бўйича пахта бўлакчасига таъсир қилувчи оғирлик кучини хисобга олиб, пахта бўлакчасини контур бўйлаб ҳаракатининг дифференциал тенгламалари ишлаб чиқилган; 
пахта тозалаш ускунаси қозиқчали барабан қозиқчаси узунлиги, қозиқчали барабаннинг бурчак тезликларини иш унумдорлигига боғлиқлик қонуниятлари олинган ва илаштирувчи колосниклар билан аррали барабан орасидаги масофадан ўтувчи пахта миқдорининг бурчак тезлигининг ўзгариши вақтга боғлиқлик ифодалари олинган;
назарий ва амалий илмий-тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинасининг такомиллаштирилган конструкциясининг асосий параметрларидан узун қозиқли барабан кожухи билан колосник оралиқ масофаси, цилиндрнинг айланиш тезлиги ва иш унумдорлик каби кўрсаткичларини кўп омилли тажриба натижалари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
такомиллаштирилган пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинаси «Пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан: Фарғона вилояти Боғдод туманидаги “FERGANA SPINNING” МЧЖ. КК кластерига қарашли пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“Пахта тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 1 августдаги № 02/22-451-сонли маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган пахта тозалагичининг юқори ва паст навли пахта хомашёсини тозалашда тозалаш самарадорлигини ошиши ПТ-10 тозалагичининг мавжуд конструкциясига нисбатан 8,8-9,2 % га юқори. Пахта хомашёсини тозалаш самарадорлигининг ошиши сабабли ундан олинадиган тола маҳсулотининг сифат кўрсаткичлари 0,2% абс га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish