Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Аброр Тожимуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида баҳорги муддатда экилган соянинг мақбул экиш тизимларини ишлаб чиқиш. (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.01−Умумий дехқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Qx492.
Илмий раҳбар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, катта илмий xодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Носиров Бахтиёр Салохиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Джўраев Муқумжон Якубжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шоличилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида баҳорги муддатда экилган соянинг “Тошкент” ҳамда “Селекта-302” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш тизимлари ва кўчат қалинлигини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида асосий экин сифатида соянинг “Тошкент” ҳамда “Селекта-302” навларини 60 см қатор оралиғида 60х10х2 экиш тизимида кўчат қалинлиги 332 минг туп/га, 70 см қатор оралиғида 70х10х2 экиш тизимида кўчат қалинлиги 286 минг туп/га меъёрда парваришлашнинг илмий асослари ишлаб чиқилган:
сояни “Тошкент” нави баҳорги муддатда 60х10х2 тизимда кўчат қалинлиги гектарига 332 минг туп ҳисобида экилганда тупроқнинг ҳажм массаси амал даври охирида ҳайдов (0-30 см) қатламида 0,002-0,012 г/см3, сояни “Селекта-302” навида 0,005-0,015 г/см3 яхшилангани аниқланган;
сояни “Тошкент” нави 70х10х2 тизимда парваришланганда амал даври охирига келиб,  амал даври бошига нисбатан тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 158 м3/га, “Селекта-302” навида 104 м3/га камайгани ва тупроқнинг сув физик ҳусусиятларига ижобий таьсир қилганлиги аниқланган;
сояни “Тошкент” нави 70х10х2 тизимда экилиб, гектарига 286 минг туп кўчат қалинлигида парваришланганда ўсимликнинг бўйи 109,0 см, дуккаклар сони 47,6 дона, “Селекта-302” нави 60х10х2 тизимда гектарига 332 минг туп кўчат қалинлигида етиштирилганда ўсимликнинг бўйи 82,0 см, дуккаклар сони 35,0 донани ташкил этганлиги аниқланган;
сояни “Тошкент” нави 70х10х2 ҳамда “Селекта-302” нави 60х10х2 тизимда экилганда, тупроқнинг микробиологик хоссаларига ўзига хос таьсир кўрсатиб, амал даври бошида 0-30 см қатламда фосфор парчаловчи бактериялар аниқланмаган бўлса, амал даври оҳирида фосфор парчаловчи бактериялар сони 7,5х105 кое/г ни ташкил этган ва тупроқ микрофлораси яхшиланиши аниқланган;
сояни “Тошкент” нави 70х10х2 тизимда экилиб, 286 минг туп/га кўчат қалинлигида етиштирилганда дон ҳосили 34,2 ц/га, оқсил миқдори 39,4 %, мойдорлиги 22,3 %, “Селекта-302” нави 60х10х2 экиш тизимида 332 минг туп/га кўчат қалинлигида парваришлашганда дон ҳосили 29,8 ц/га, 1000 дона дон вазни 137,5 г, оқсил миқдори 38,5 %, мойдорлиги 21 % ни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида соянинг “Тошкент” ва “Селекта-302” навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул экиш тизимлари ва кўчат қалинлигини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида:
асосий экин сифатида экилган соядан юқори ва сифатли ҳосил олиш бўйича “Тошкент вилояти шароитида баҳорги соя экиш тизимларини бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 23-феврал № 02/27-04/671-сон маълумотномаси). Бугунги кунда ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари ва мутахассислар учун соя етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
асосий экин сифатида 60х10х2 экиш тизимида сояни “Селекта-302” ҳамда “Тошкент” навларини кўчат қалинлигини гектарига 332 минг туп қолдириб парваришлаш бўйича Тошкент вилоятининг Пискент туманида 38 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 23 февралдаги №02/27-04/671-сон маълумотномаси). Натижада, соянинг “Селекта-302” навидан 28,4 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 43,7% га, “Тошкент” навидан эса 29,6 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 45,7% га тенг бўлган
асосий экин сифатида 70х10х2 экиш тизимида “Селекта-302” ҳамда “Тошкент” навларини гектарига 286 минг туп кўчат қолдириб парваришлаш агротехнологияларини қўллаш бўйича Қибрай туманида 20,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 23 февралдаги №02/27-04/671-сон маълумотномаси). Натижада, сояни “Селекта-302” навидан 26,3 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 39,7 % ни, “Тошкент” навидан эса 30,7 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 48,3 % га тенг бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish