Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Нигора Бароталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида олтингугурт ва фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2060.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Каримов  Маъсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Тожиев Панжи Жовлиевич  техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида олтингугурт ва фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи полифункционал сорбентларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбамид формалдегид смолани аммоний дигидрофосфат, дифенилтиокарбазон, калий ди-(2-аминоэтил)-дитиофосфат, қўрғошин диэтилдитиокарбамат билан модификациялаш асосида таркибида олтингугурт ва фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги полифункционал КФ-АФ, КФ-ДТ, КФ-ДФ ва КФ-ДК маркали сорбентлар олинган;
синтез қилинган полимер сорбентларнинг Cu(II), Ni(II), Zn(II), Cr(VI) ионларига нисбатан статик алмашиниш сиғимлари аниқланган ва ушбу металларнинг олинган сорбентларда сорбцияланиш қатори тузилган;
синтез қилинган полимер сорбентларнинг таркиби ва тузилиши замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
таркибида олтингугурт ва фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги полифункционал сорбентлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида олтингугурт ва фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи полифункционал сорбентларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карбамид формальдегид смолани кимёвий модификациялаш асосида комплекс ҳосил қилувчи сорбентлар олиш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖда янги юқори самарали сорбентлар олиш учун амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2022 йил 8 сентябрдаги AA-006739-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида олинган карбамид формальдегид смолани кимёвий модификациялаш ёрдамида янги, юқори самарали сорбентлар олиш имконини берган;
олинган сорбентлар саноат оқава сувларини тозалашда “Олмалиқ КМК” АЖда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2022 йил 8 сентябрдаги AA-006739-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни оғир металлардан рухсат этилган концентрациясининг ўндан бир улушигача самарали тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish