Sayt test rejimida ishlamoqda

   Ван Чженнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида истеъмолчилар билан ишлашнинг маркетинг стратегиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.11 - Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2035.
Илмий раҳбар: Каримов Нарбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университетини. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каралиев Шербек Турабоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тижорат банкларида мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларига янги мижозларни жалб қилишда банк хизматлари тарифини табақалаштириш ҳамда бир ойда беш юз миллион сўмдан ошиқ айланмага эга мижозлардан хизмат ундирилмаслик таклиф этилган;
банк хизматларини масофадан кўрсатиш ва харажатларни тежаш, хизматлар бозорини кенгроқ эгаллашда ҳудудий марказларда банк хизматлари марказини очиш таклиф этилган;
объектив иқтисодий ҳаракатсизлик шароитида мижозларга берилган кредитларнинг фоизларини «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» маблағлари ҳисобидан субсидиялаш таклиф этилган.
мижозлардан хизмат ундирилмаслик, банк хизматлари марказини очишнинг тижорат банкларида истеъмолчилар билан ишлашнинг маркетинг стратегиясининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларида истеъмолчилар билан ишлашнинг маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларига янги мижозларни жалб қилишда банк хизматлари тарифини табақалаштириш ҳамда бир ойда беш юз миллион сўмдан ошиқ айланмага эга мижозлардан хизмат ундирилмаслик таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2021 йил 24 декабрдаги 04/02/-1245-сон қарори билан «2022-2023 йилларда Банкни ривожлантириш стратегияси»га киритилган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 20 январдаги 07-08/1080-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йил январь ойида 24 та беш юз миллион сўмдан ортиқ айланмага эга мижозлар жалб қилинган;
банк хизматларини масофадан кўрсатиш ва харажатларни тежаш, хизматлар бозорини кенгроқ эгаллашда ҳудудий марказларда банк хизматлари марказини очиш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2021 йил 24 декабрдаги 04/02/-1245-сон қарори билан «2022-2023 йилларда Банкни ривожлантириш стратегияси»га киритилган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 20 январдаги 
07-08/1080-сон маълумотномаси). Натижада, «Ўзсаноатқурилишбанк» Тошкент шаҳар минтақавий филиали таркибида 6 та банк хизматлари маркази ташкил этилган; 
объектив иқтисодий ҳаракатсизлик шароитида мижозларга берилган кредитларнинг фоизларини «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» маблағлари ҳисобидан субсидиялаш таклифи«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2021 йил 24 декабрдаги 04/02/-1245-сон қарори билан «2022-2023 йилларда Банкни ривожлантириш стратегияси»га киритилган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 20 январдаги 07-08/1080-сон маълумотномаси). Натижада, 212 та мижознинг 421,2 млн сўмлик маблағлари «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» маблағлари ҳисобидан субсидияланган;
мижозлардан хизмат ундирилмаслик, банк хизматлари марказини очишнинг тижорат банкларида истеъмолчилар билан ишлашнинг маркетинг стратегиясининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2021 йил 24 декабрдаги 04/02/-1245-сон қарори билан 
«2022-2023 йилларда Банкни ривожлантириш стратегияси»га киритилган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 20 январдаги 07-08/1080-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларида истеъмолчилар билан ишлашнинг маркетинг стратегиясининг 2026 йилгача бўлган прогноз режаси қабул қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish