Sayt test rejimida ishlamoqda

Қутлимуратов Нурбек Маткаримовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашё ва чиқиндилар асосида ионитлар синтези», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/K311.
Илмий раҳбар: Бекчанов Даврон Жумазарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.09.2020.K.82.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Махмуд Муратович, кимё фанлари доктори, доцент; Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар ва чиқиндилар асосида ионитлар синтез қилиш ҳамда уларнинг қўлланилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поливинилхлоридни газларни тозалашда ишлатиб бўлинган чиқиндилар таркибидан ажратиб олинган диэтаноламин ҳамда моноэтаноламинлар иштирокида модификациялаш орқали янги ПВХ-А-N-1 ҳамда ПВХ-А-N-2 анионитлар олинган;
гранулаланган пластикат поливинилхлорид асосида олинган сулфокатионитни чиқинди моноэтаноламин билан модификациялаб полиамфолит олиш жараёнинининг мақбул шароитлари аниқланган;
олинган ионитларнинг физик ҳамда кимёвий хоссаларини текшириш орқали юқори сорбцион хоссага, кимёвий ва термик барқарорликга эга эканлиги аниқланган;
олинган анионитларга Cu (II), Mn (VII) ва Cr (VI) ионлари сорбциясини ўрганилишида олинган натижалар ПВХ-А-N-2 нинг сорбцион хусусияти ПВХ-А-N-1 анионитидан устунлиги аниқланган;
илк бор маҳаллий анионитлар ёрдамида газларни тозалашда ифлосланган алканоламинларни термик барқарор тузлардан тозалаш жараёни текширилкан ва унинг мақбул шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашё поливинилхлорид пластикатини чиқинди диэтаноламин ва моноэтаноламин иштирокида модификациялаб синтез қилинган анионитларнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
газларни тозалашда қўлланиладиган метилдиэтаноламинни тозалаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (№IAP06832; 2022 й.). Натижада, янги сорбент иштирокида ифлосланган метилдиэтаноламинни тозалаш имконини берган;
синтез қилинган янги анионалмашувчи сорбентлар асосида оқова сувларни турли хил ионлардан тозаловчи кичик ускуна «МАХАМ-CHIRCHIQ» АЖда амалиётга жорий этилган («МАХАМ-CHIRCHIQ» АЖнинг 2020 йил 9 сентябрдаги 19-15/50А-сон маълумотномаси). Натижада ионалмашувчи сорбентларни асосида оқова сувни тозалаш усулини ишлаб чиқиш имконини берган;
синтез қилинган ионитлар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖда амалиётга жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2021 йил 20 декабрдаги 1052/ГК-12-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги оралиқ металлар Cu (II) ионини дастлабки миқдорининг 1,2%гача ва Cr (VI) ионларидан тўлиқ тозалаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish