Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзикулов Отабек али ўғлининг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Кичик корхона ва микрофирмалар фаолияти самарадорлигининг статистик тадқиқоти  (Жиззах вилояти мисолида) 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt799.
Илмий раҳбар: Тошматов Зоир Худойберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бақоев Хусан Нуриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик корхона ва микрофирмалар фаолияти самарадорлигини статистик тадқиқ этиш, эконометрик моделларини тузиш ҳамда истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспорт салоҳиятини аниқловчи индикаторлар «экспорт ҳажмини ўзгариш динамикаси», «экспорт товар рақобатбардошлиги», «экспорт товар инновационлиги» ни  киритиш асосида кичик корхона ва микрофирмаларда ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини статистик баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
ҳудудларда кичик корхона ва микрофирмалар фаолиятида инвестицион иқлимни баҳолаш мақсадида «ҳудуд кичик корхона ва микрофирмалар рақобатбардошлиги салоҳиятининг индекси   кўрсаткичи» тавсия этилиб, локал индикаторларидан фойдаланилиб, уларнинг интеграция қилиниши натижасида ҳудудий тадбиркорлик рақобатбардошлиги салоҳияти баҳоланган;
корхоналарнинг сони, улардаги банд бўлганлар, иш ўринларининг яратилиши, маҳсулот сотишдан олинган тушумларини тавсифловчи интеграл кўрсаткичларни киритиш асосида кичик тадбиркорликнинг синергетик самарадорлигини баҳолаш таклиф этилган;
кичик корхона ва микрофирмалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўрта муддатга (2022-2026 йй.) мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичларнинг кўп вариантли статистик прогнозлари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда кичик корхона ва микрофирмалар фаолияти самарадорлигини статистик тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экспорт салоҳиятини аниқловчи индикаторлар «экспорт ҳажмини ўзгариш динамикаси», «экспорт товар рақобатбардошлиги», «экспорт товар инновационлиги» ни  киритиш асосида кичик корхона ва микрофирмаларда ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини статистик баҳолаш тизими такомиллаштирилиши бўйича илмий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 21-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 01/1-10-15/2-83-сони маълумотномаси). Натижада Давлат статистика қўмитасининг  Ташқи  иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси ҳамда ҳудудий статистика бошқармаларининг тегишли бўлимлари томонидан тайёрланадиган соҳага оид пресс-релизларида кичик тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини  таҳлил  қилиш имкониятларини кенгайтирган;
ҳудудларда кичик корхона ва микрофирмалар фаолиятида инвестицион иқлимни баҳолаш мақсадида «ҳудуд кичик корхона ва микрофирмалар рақобатбардошлиги салоҳиятининг индекси   кўрсаткичи»  тавсия этилиб, локал индикаторларидан фойдаланилиб, уларнинг интеграция қилиниши натижасида ҳудудий тадбиркорлик рақобатбардошлиги салоҳиятини баҳолаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 21-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 01/1-10-15/2-83-сон маълумотномаси). Натижада Давлат статистика  қўмитасининг ишбилармонлик  муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси ҳамда ҳудудий статистика бошқармаларининг мос бўлими томонидан кичик тадбиркорлик рақобатбардошлиги салоҳиятини таҳлил қилиш имкониятларини оширган;
корхоналарнинг сони, улардаги банд бўлганлар, иш ўринларининг яратилиши, маҳсулот сотишдан олинган тушумларини тавсифловчи интеграл кўрсаткичларни киритиш асосида кичик тадбиркорликнинг синергетик самарадорлигини баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 01/1-10-15/2-83-сон маълумотномаси ҳамда Жиззах вилояти Статистика бошқармаси 2022 йил 5 январдаги 4-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудларда кичик корхона ва микрофирмалар ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш тизими самарадорлигини баҳолаш индикаторлари такомиллаштирилган;
кичик корхона ва микрофирмалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўрта муддатга (2022-2026 йй.) мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичларнинг кўп вариантли статистик прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 01/1-10-15/2-83-сон маълумотномаси ҳамда Жиззах вилояти Статистика бошқармасининг 2022 йил 5 январдаги 4-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари ҳудудларда кичик корхона ва микрофирмаларни истиқболдаги ривожланиш стратегиялари ва йўналишларини белгилаш имконини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish