Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахтиёров Шоҳзод Шерзодбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашувлар асосида туристик-рекреацион кластерларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1956.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ургaнч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибоевич, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Навруз-зода Бахтияр Негматович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион ёндашувлар асосида туристик-рекреацион кластерларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти экотуристик зоналарни ўз ичига олувчи Хива ақлли туристик дестинациясида “Хива ақлли туристик-рекреацион кластери”, “Амударё экологик зонаси”, “Қалъажиқ тузли суви” ва “Ҳазорасп тарихий-археологик парки” туристик-рекреацион кластерларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
рекреантларни жалб этишнинг моно, мини, микро, мета, мезо, макро ва мегадаражада ривожланишида Ғовуккўл ва Эшонравот кўллари бўйида сайёҳлик мажмуини яратишда рекреацион зонани ташкил этишнинг намунавий таркибий тузилмаси таклиф қилинган;
 Хоразм вилоятининг туристик-рекреацион салоҳияти негизида Паҳлавон Маҳмуд (Хива шаҳри), Шайх Мухтор Вали (Янгиариқ тумани) ва Юсуф Ҳамадоний (Шовот тумани) муқаддас қадамжоларини ўз ичига олган зиёрат туризми кластерларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Хоразм вилоятида туристик-рекреацион кластерларни ривожланиш кўрсаткичларининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион ёндашувлар асосида туристик-рекреацион кластерларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилояти экотуристик зоналарни ўз ичига олувчи Хива ақлли туристик дестинациясида “Хива ақлли туристик-рекреацион кластери”, “Амударё экологик зонаси”, “Қалъажиқ тузли суви” ва “Ҳазорасп тарихий-археологик парки” туристик-рекреацион кластерларини ташкил қилиш бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/44-сон  ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 5 январдаги 2-5292-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг амалга ошиши туризм инфратузилмасини шакллантириш ва туристик рекреация хизматларни йўлга қўйиш юзасидан 2,7 млрд. сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш имконини берган.
рекреантларни жалб этишнинг моно, мини, микро, мета, мезо, макро ва мегадаражада ривожланишида Ғовуккўл ва Эшонравот кўллари бўйида сайёҳлик мажмуини яратишда рекреацион зонани ташкил этишнинг намунавий таркибий тузилмаси бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/44-сон ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 5 январдаги 2-5292-сон маълумотномалари). Натижада, кластер таркибига кирувчи туризм инфратузилмаси корхоналари сонини 7-10 фоизга ва ташриф буюрувчи рекреантлар сонини 10-15 фоизга ошириш имконияти яратилган. Олинган натижалар Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 майдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №250-12-0-Q/22-cонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Хоразм вилоятининг туристик-рекреацион салоҳияти негизида Паҳлавон Маҳмуд (Хива шаҳри), Шайх Мухтор Вали (Янгиариқ тумани) ва Юсуф Ҳамадоний (Шовот тумани) муқаддас қадамжоларини ўз ичига олган зиёрат туризми кластерларини ташкил этиш бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 майдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-12-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/44-сон ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 5 январдаги 2-5292-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларни қўллаш натижасида Паҳлавон Маҳмуд (Хива шаҳри), Шайх Мухтор Вали (Янгиариқ тумани) ва Юсуф Ҳамадоний (Шовот тумани) муқаддас қадамжолари асосида зиёрат кластери шакллантирилган ва ушбу туристик йўналишда туристлар оқимининг миқдорини самарали тадқиқ қилишга эришилган.
Хоразм вилоятида туристик-рекреацион кластерларни ривожланиш кўрсаткичларининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилиши бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 майдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-12-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/44-сон ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 5 январдаги 2-5292-сон маълумотномалари). Мазкур модел асосида Хоразм вилоятидаги туристик-рекреацион объектларга ташриф буюриши кутилаётган рекреантлар oқими бўйича талабни олдиндан режалаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish