Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Мавлюда Нармуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда коммуникатив компетенцияларини  ривожлантириш технологияси”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1615.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Талибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент;
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда коммуникатив компетенцияларини  ривожлантириш технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг коммуникатив компетенцияси антропоцентрик ва когнитив тилшуносликнинг лингвомаданий элементлари  дивергентлиги даражасини ривожлантирувчи дидактик-мантиқий топшириқлар мазмуни компонентларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш модели педагогик интерпретация элементларининг векторли бирлигини умумий дидактик мақсад ҳамда ижодий мулоқотни ривожлантиришнинг ситуатив-муқобил технологиялари динамиклиги узлуксизлигига рефлексиф уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни касбга йўналтириб ўқитиш самарадорлиги касбий фаолиятга тегишли тил тайёргарлиги ва узвийлигини таъминлашга қаратилган интенсив тажриба-изланишлар ҳамда дифференциаллаштириш категорияларига идентив модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш шакллари мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган репродуктив машқларни ишлаб чиқиш, касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни истиқболдаги дидактик мақсадларга мазмунли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасалари талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда  коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг коммуникатив компетенцияси антропоцентрик ва когнитив тилшуносликнинг лингвомаданий элементлари  дивергентлиги даражасини ривожлантирувчи дидактик-мантиқий топшириқлар мазмуни компонентларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Инглизча-ўзбекча-немисча-русча изоҳли луғат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-t-031 рақамли нашр рухсатномаси).  Натижада олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
талабаларнинг коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш модели педагогик интерпретация элементларининг векторли бирлигини умумий дидактик мақсад ҳамда ижодий мулоқотни ривожлантиришнинг ситуатив-муқобил технологиялари динамиклиги узлуксизлигига рефлексиф уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Инглизча-ўзбекча-немисча-русча изоҳли луғат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-t-031 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш ва уларда касбий-ахлоқий сифатларни шакллантириш самарадорлигини оширишга имкон яратилган;
талабаларни касбга йўналтириб ўқитиш самарадорлиги касбий фаолиятга тегишли тил тайёргарлиги ва узвийлигини таъминлашга қаратилган интенсив тажриба-изланишлар ҳамда дифференциаллаштириш категорияларига идентив модификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Инглизча-ўзбекча-немисча-русча изоҳли луғат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-t-031 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенциясини шакллантириш имконияти яратилган;
талабалар коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш шакллари мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган репродуктив машқларни ишлаб чиқиш, касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни истиқболдаги дидактик мақсадларга уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар “Инглизча-ўзбекча-немисча-русча изоҳли луғат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-t-031рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish