Sayt test rejimida ishlamoqda

Бакиева Зухра Рахматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон тизимини яратиш ва фойдаланиш методикаси”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4 PhD/Ped2931.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли Илмий  кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Маматов Дилмурод Нормуротович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон тизимини яратиш ва фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг компьютерли анимация билан ишлаш компетентлигида анимацион-рақамли кўникмалар, ижодий-конструктив малакалар ва индивидуал-педагогик компетенцияларга устуворлик бериш ва виртуал лойиҳалаш, таълимий мультипликациялар яратиш ҳамда электрон таълим муҳитини ривожлантириш сифатларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
компьютерли анимацияни ўқитишга мўлжалланган таълим иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини бошқаришга қаратилган AmoCRM (Automated messages online customer relationship management), чат-бот ва тренинг технологиялари ёрдамида виртуал мулоқот олиб бориш, онлайн баҳс-мунозаралар юритишга оид кўникмаларни ривожлантириш имконини берувчи курс дизайнини ишлаб чиқиш асосида CoreApp электрон таълим платформаси такомиллаштирилган;
компьютерли анимацияни ўқитиш методикаси яратувчи анимацион-ғоявий, визуал лойиҳалаш, 3D компоновка босқичлари Scratch, Adobe Animate, 3D Maya дастурларида мультипликацияга оид билимларни технологик жараёндаги педагогик билимлар билан рефлексив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим тизимида талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишга мўлжалланган аралаш таълимнинг “Flex” моделига морфологик матрица (morphologic matrix), ғоялар қутиси (ideas box), имкониятлар доираси (scope of opportunity) методларини қўллаш, анимацион тасвирлашда ижодий ғоялар ва фикрларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида ўқитиш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон таълим тизимини яратиш ва фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг компьютерли анимация билан ишлаш компетентлигида анимацион-рақамли кўникмалар, ижодий-конструктив малакалар ва индивидуал-педагогик компетенцияларга устуворлик бериш ва виртуал лойиҳалаш, таълимий мультипликациялар яратиш ҳамда электрон таълим муҳитини ривожлантириш сифатларини белгилаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Мультимедиа тизимлари ва технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи асосида берилган 603-160-сон нашр гувоҳномаси). Натижада компьютерли анимация бўйича ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
компьютерли анимацияни ўқитишга мўлжалланган таълим иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини бошқаришга қаратилган AmoCRM (Automated messages online customer relationship management), чат-бот ва тренинг технологиялари ёрдамида виртуал мулоқот олиб бориш, онлайн баҳс-мунозаралар юритишга оид кўникмаларни ривожлантириш имконини берувчи курс дизайнини ишлаб чиқиш асосида CoreApp электрон таълим платформасини такомиллаштиришга оид тавсиялар “3D технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-144-сон нашр гувоҳномаси). Натижада компьютерли анимацияга оид билим ва компетенцияларни касбий соҳада қўлланилиш самарадорлигини оширишга эришилган;
компьютерли анимацияни яратувчи анимацион-ғоявий, визуал лойиҳалаш, 3D компоновка босқичлари Scratch, Adobe Animate, 3D Maya дастурларида мультипликацияга оид билимларни технологик жараёндаги ва педагогик билимларни интеграциялаш асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Мультимедиа тизимлари ва технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи асосида берилган 603-160-сон нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг компьютерли анимациядан самарали фойдаланишнинг методик имкониятларини кенгайтириш имкони яратилган.
электрон таълим тизимида талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишга мўлжалланган аралаш таълимнинг “Flex” моделига морфологик матрица (morphologic matrix), ғоялар қутиси (ideas box), имкониятлар доираси (scope of opportunity) методларини қўллаш, анимацион тасвирлашда ижодий ғоялар ва фикрларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида ўқитиш усуллари такомиллаштиришга доир тавсиялар “3D технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмнига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-144-сон нашр гувоҳномаси). Натижада компьютерли анимацияни электрон таълим тизимида ўқитиш методикаси самарадорлигини аниқлаш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish