Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайимназаров Исраил Холиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Каналларнинг ностационар оқим шароитларида оқизиқлар сарфини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T120
Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ешев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.T.111.04 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор. Дилшод Райимович Базаров, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. Байматов Шахриддин Хушвақтович.
Етакчи ташкилот - “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Каналларда тўлқин тарқалиши таъсирини инобатга олган ҳолда оқизиқлар сарфини ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ўзанли трапетсиадал каналларда оқизиқлар ўлчамини инобатга олиб, тўлқинлар таъсирида оқизиқлар ҳаракати бошланишининг критик тезликларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
ер ўзанли трапетсиадал каналларда қиялик коеффитсинтининг ўзгаришини инобатга олиб грядлар параметрларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
ер ўзанли каналларда тўлқин тарқалиши таъсирида ўзан тубида грядларнинг параметрларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
ер ўзанли каналларда тўлқин тарқалиши таъсирида грядлар ҳаракати асосида оқизиқлар сарфини аниқлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер ўзанли каналдаги сувнинг тўлқинсиз ва тўлқинли ҳаракатларида ўзан туби оқизиқлар ҳаракатининг бошланиши ва ўзан туби грядларнинг шаклланиши ҳамда грядлар ҳаракати билан кечадиган оқизиқлар ташилишини ҳисоб усулларини такомиллаштириш асосида олинган натижалар қуйидаги каналларда қўлланилди:
Аму-Қашқадарё ирригасия тизимлари ҳавза бошқамасининг Миришкор каналида (2021 йилдаги 27 октябдаги далолатнома), Қарши магистраль каналида (2021 йил 03 ноябрдаги далолатнома) ва “Оқсув-Зарафшон ирригасия” МЧЖларда (2021 йил 18 июндаги 14-сонли) қўлланилган. Шунингдек, илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш ҳақида “Гидропроект” АЖ (2021йил 10 июндаги 01-12/1005-сонли) ва “УзГИП” АЖларидан (2021 йил 18 ноябрдаги 025-605-сонли) ҳамда “Насаф махсус сув қурилиш таъмирлаш” МЧЖ (2021 йил 06 июнь 17-сон) дан маълумотлар олинган. Натижада каналнинг сув ўтказиш қобилиятини бу ҳисоб усулининг қўлланиши (Сув ҳўжалиги вазирлигининг  2022 йилнинг 8-апрелдаги 03/27-779–сон маълумотномаси) асосида 8-10 % га ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish