Sayt test rejimida ishlamoqda

Берданов Эркин Хамрақуловичнинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани титилиши ва  қизиш температурасини оптималлаштириш ҳисобига тозалаш самарадорлигини ошириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т1333
Илмий раҳбар: Парпиев Азимджан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Қ. Жуманиязов, техника фанлари доктори, профессор; О.Саримсақов техника фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани титилиши ва иссиқлик-намлик ҳолатини яхшилаш ҳисобига тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ифлосликлардан тозалаш ускунасига пахта намлиги ва ҳароратини тозалаш жараёнида бошқариш имконини берувчи иссиқ ҳаво узатиш орқали такомиллаштирилган таъминлагич ишлаб чиқилган;
пахтани максимал титилган ва элементар бўлакларга ажралган ҳолда узатиш имконини берувчи таъминловчи валиклар оралиқ мосафаси аниқланган;
таъминлагични лойиҳалашда керакли ўлчамларни ҳисоблаш имконияти берувчи пахта ва ҳаво оқимининг геометрик ва механик характеристикалари учун боғланишлар ишлаб чиқилган;
таъминловчи валиклар билан қозиқчали барабанлар ўртасидаги масофани кичик кватратлар усули ёрдамида қурилган регрессия тенгламаларини таҳлили асосида тозалаш самарадорлигини оширувчи рационал қийматлари аниқланган;
пахтани қолдиқ ифлослигини бошқариш мақсадида тозалаш самарадорлиги ва қолдиқ ифлослик билан ҳаво ва пахта ҳарорати ҳамда тозалагични иш унумдорлиги ўртасидаги боғланишлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани титилиши ва  қизиш ҳароратини оптималлаштириш хисобига тозалаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани титилиши ва қизиш ҳароратини муқобиллаштириш ҳамда таъминловчи ускунанинг асосий технологик кўрсаткичларини рационал қийматларини аниқлаш ҳисобига тозалаш самарадорлиги юқори бўлган ускуна «Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг» тасарруфига кирувчи  «Real agro cotton» UK ҳамда Пахтаобод пахта тозалаш корхонасида тадбиқ этилган.   (Пахта-тўқимачилик кластерлар уюшмасининг 2022 йил 02/22-297 сонли маълумотномаси). Натижада пахтани тозалаш самардорлиги 5,52 % га ошган, тола сифати яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish