Sayt test rejimida ishlamoqda

Фазилбекова Гавҳар Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхиал астмаси бўлган болаларда тиш-жағ аномалиялари диагностикаси, профилактикаси ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1735.
Илмий раҳбар: Гаффоров Суннатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04.30.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Рузуддинов Нурмухамет Саурбекович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Қозоғистон); Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Стомотология ва юз-жағ жарроҳлик илмий-клиник институти” давлат муассасаси (Тожикистон Републикаси). Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астма билан оғриган болалар ва ўсмирлар орасида туғма ва ортирилган юз-жағ нуқсонларини ташхислаш, олдини олиш ва турли ортодонтик мосламаларни қўллаганда, махаллий ва тизимли мослашув-компенсацион ҳолатини инобатга олган ҳолда даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бронхиал астма билан оғриган болалар ва ўсмирларда тиш қаттик тўқимасининг кариес ва нокариес касаллиги, пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари кўп сонли ва оғир клиник шакли кузатилди, тиш-жағ аномалия ва деформациялари сурункали бронхиал астма билан оғриган болаларда оғир ва хавфли кўринишда кечиши орасида узвий боғлиқлик асосланган;
илк бор бронхиал астма билан оғриган болалар ва ўсмирлар юз-жағ тўқималарида сурункали гипоксия, ёғлар парчаланишининг оқсаши, протеаза фаоллиги ва гормондаги салбий ўзгаришлар оғиз суюқлигида патоген микробларини кўпайтириши, тишни деминерализацияланишига, иммунитетни пасайишига ва оқибати кариес, пародонт касалликларини келтириб чиқариши исботланган;
илк бор бронхиал астма билан оғриган болалар ва ўсмирлар орасида тиш-жағ аномалия ва деформацияларини даволаш самарадорлигини олиб қўйилмайдиган ортодонтик мосламалар ёрдамида маҳаллий тўқимада гипоксия ва оксидланишига салбий таъсирининг минималлаштирилиши билан асосланган;
илк бор бронхиал астма билан оғриган болалар ва ўсмирлар орасида алвеоляр соҳа юмшоқ тўқимаси пролиферациясини яхшилаш учун тиш-жағ аномалия ва деформацияларида олинмайдиган ортодонтик курилманинг кулланилишидаги самараси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Текширилган болалар ва ўсмирлар орасида бронхиал астма билан оғриганларда тиш-жағ аномалия ва деформациясининг шаклланиши, диагностикаси ва даволашда олинган илмий натижалар асосида:
бронхиал астма фонида шаклланаётган юз-жағ тизими аномалия ва деформацияларини ташхислаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Бронхиал астма фонида шаклланаётган юз-жағ тизими аномалия ва деформацияларини ташхислашда янгича ёндашув” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9-декабрдаги 8н-р/1212-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астмали тиш-жағ аномалия ва деформацияси аниқланган болаларда ташхислаш ва даволашни самарали амалга ошириш имконини берган;
бронхиал астма фонида шаклланган тиш-жағ тизими деформацияларини даволашбўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Бронхиал астма фонида шаклланган тиш-жағ тизими деформацияларини даволашда олиб куйиладиган ва олинмайдиган ортодонтик мосламалардан фойдаланишда кўрсатмалар ва афзалликлар” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9-декабрдаги 8н-р/1234-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астмали тиш-жағ аномалия ва деформацияси аниқланган болаларда ташхислаш ва даволашни самарали амалга ошириш имконини берган;
бронхиал астмаси бўлган болаларда тиш-жағ аномалиялари диагностикаси, профилактикаси ва даволашни такомиллаштириш натижалар амалий соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти стоматология поликлиникасида; Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар болалар стоматологик поликлиникасида; амалий фаолиятига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-д/120-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётига жорий қилиш БА билан касалланган болалар ва ўсмирлар орасида касалликнинг эрта ташхислаш имкониятини, ортодонтик мосламалардан фойдаланиб махаллий даволашда соматик касалликнинг хусусиятларига алохида эътибор беришни, ортодонтик мосламаларнинг қиска муддатдли самарали, хамда арзон конструкцияларини танлаш орқали харажатларни камайтиришга, беморларда хаёт сифатини яхшилашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish