Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Нодира Исомитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипак ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1554.
Илмий раҳбар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Шукурова Умида Абдурасуловна тиббиёт фанлари доктори (DSc); Баймурадов Шухрат Абдужалилович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ФДБ ОКТМ Санкт-Петербург давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ипак ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларида стоматологик касалликлар учраш даражасини қиёсий аниқлаш ва профилактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипак ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларида стоматологик касалликлардан оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва пародонт касалликларининг учраш даражаси ишонарли равишда юқорилиги аниқланган ҳамда улар миқдори корхона ишчилари иш стажи ошиши билан узвий боғлиқлиги исботланган;
ипакчилик корхонаси ишлаб чиқариш хавф-хатарлари таъсирида шу корхона ишчилари оғиз бўшлиғи маҳаллий иммунитет омиллари миқдорий параметрларининг ишонарли пасайиши шу биотопда дисбиотик ўзгаришлар келиб чиқиши, стоматологик патологиялар кўпайишига олиб келиши аниқланган;
ипак ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларига кўрсатилаётган стоматологик ёрдамни оптималлаштириш мақсадида стоматологик хизматни амалга ошириш регламентининг алгоритми ишлаб чиқилган;
ипакчилик корхонасида ишлаб чиқариш хавф-хатарларининг ишчилар организмига салбий таъсирини камайтириш баробарида, оғиз бўшлиғи маҳаллий иммунитетини коррекция қилиш, шу биотоп дисбиозига барҳам бериш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва пародонт тўқималари патологиясини камайтиришга йўналтирилган стоматологик касалликлар профилактикаси оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ипак ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида стоматологик касалликлар профилактикасини оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ишчилар орасида стоматологик касалликларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ипак йигирув корхоналари ишчилари орасида стоматологик касалликларни аниқлаш ва стоматологик хизматни амалга ошириш регламенти алгоритмини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 8н-д/51-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ипак йигирув корхоналари ишчилари орасида стоматологик касалликларни аниқлаш, шу корхонада стоматологик хизматни амалга ошириш регламенти алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган;
ипак ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида стоматологик касалликлар профилактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашга амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Вобкент туман стоматология поликлиникаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси клиник фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 8н-д/51-сон маълумотномаси). Бунда шу ҳудудлардаги корхоналар ишчилари орасида стоматологик касалликлар профилактикаси такомиллаштирилганлиги ҳисобига ишчилар орасида стоматологик касалланиш сезиларли пасайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish